-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Жанубий Корея ўйинида Бабаяндан кечмаса бўлмайди!

Сана: 02 Сентябрь 2017 Курилди: 582 Изоҳ: 0
Ўзбекистон Хитойга мағлуб бўлди. Гуруҳда тўртинчи ўриндамиз. Жанубий Кореяни енгсак ҳам учинчи ўринда қолиб кетишимиз мумкин. Ҳеч бир мақсади бўлмаган Эрон Сурияни енгишига сиз ишонасизми? Дуранг ўйнасак ёки енгилсак, бешинчиликни ҳам “нақд” қилишимиз тайин. 
 
Жаҳон чемпионатига чиқиш учун имконият сақланиб қолди. Барчаси Тошкентда, Жанубий Кореяга қарши ўйинда ҳал бўлади”, – дебди Самвел Бабаян.
Бу нима цирк, бу нима масхарабозлик? Ишонч билан айтса бўладики, сўнгги ўйинда ҳам мағлуб бўлгач, Бабаян худди шу тарзда гапиради: “Қатарда ўтадиган жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти тўла мавжуд, шундай унумли фойдаланамиз” шаклида.
Агар Бабаян тилла чи..б берганда ҳам, Тошкентдаги ўйинни усиз ўтказишимиз керак. Ким ўзи бу Самвел деганлари, шунчалик қудратли инсонми?! Ўзбек мухлисини мазах қилишга қачонгача йўл қўйиб берамиз?! Керакмас ундан келадиган фойда, жаҳон чемпионати яна хаёлга айланадиган бўлса, йўлланмадан қуруқ қоладиган бўлсак, майли шунга ҳам розимиз. Аммо бундай ортида Ватан борлигини тушунмайдиган шахсдан келадиган фойдадан кечайлик.
Тошкентдаги ўйинга мураббий топиш муаммо эмас. Абрамовга, Шквиринга, Қосимовга, Абдураимовларнинг отасига ва ўғлига, Саркисянга, Евстафеевга, Жалиловга.... ёки исталган бошқа бир МУРАББИЙГА, ФУТБОЛНИ ТУШУНАДИГАН МУТАХАССИСга, жавобгарликни оладиган чиқмаса, жавобгарликни оламан деган Даврон Қобуловга бериш керак жамоани бир ўйинга. Керак бўлса мураббийсиз чиқиш керак. Йигитларни йиғиб, Ватан учун қани чиқиб, ўйнанглар, ўзларинг келишволинглар, ким асосий таркибда ўйнаши керак, ким заҳирада ўтириши керак, майдонда қандай ҳаракатланишни ўзларинг белгиланглар, деб қўйса, етади. Бабаян билан ўйналган ўйиндан жонлироқ чиқади.  Хинани тўйдан кейин қаерга қўйилиши ҳаммага маълум. Шунинг учун мағлуб бўлиб, қилич синган, қалқон тешилган пайтда Бабаянни қувгандан кимга фойда!!!
Одил Аҳмедов эркакнинг гапини гапирибди: “Жанубий Корея билан бўладиган ўйинда ё ғалаба қозонишимиз керак, ёки футбол ўйнашни умуман йиғиштириб қўйишимиз керак.”. Лекин қўйиб бермайди бу Бабаян йигитларга эркакча майдонга чиққани. Унинг тактикаси нима эканини менимча ўзи ҳам тушунмаса керак. Жамоада салоҳият бор, бу футболчилар жаҳон чемпионатига чиқишга ҳақли эканликларини яхши тушунамиз. Бироқ Бабаян билан бу амалга ошишига ишонадиган инсон қолган бўлса Ўзбекистонда, бу одам жиннидир...
Бу терма жамоа ахир, кимнингдир шахсий клуби эмас, “биз маъқул кўрганимиз шу, ёқмаса бошқа жамоага мухлислик қил”, дейдиган эркак бўлса чиқсин. Миллионлаб мухлиснинг руҳиятини, асабини бузишга, ватан учун ғурур ҳиссидан маҳрум қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ...
Дилмурод Жумабоев
Калит сўзлар: қўйиб, қилишга, чиқиш, чемпионатига чиқиш, чемпионатига, фойда, ўйинда, ўйинга, ўзларинг, тошкентдаги, самвел, мағлуб, керак, келадиган, жаҳон чемпионатига, жаҳон, жанубий, жавобгарликни, ватан, бўлса

Мавзуга оид янгиликлар:

"Локо" суперкубокни ҳам қўлга киритди

"Локо" суперкубокни ҳам қўлга киритди

Бабаян олимпия терма жамоаси натижаларига ҳам жавоб беради

Бабаян олимпия терма жамоаси натижаларига ҳам жавоб беради

Муҳими, натижа борку!!!

Муҳими, натижа борку!!!

Мираброр Усмонов: «Мураббий мағлубият сабабини ўзидан қидириши керак»

Мираброр Усмонов: «Мураббий мағлубият сабабини ўзидан қидириши керак»

Терма жамоамиз кетма-кет 5-ғалабани қайд этди

Терма жамоамиз кетма-кет 5-ғалабани қайд этди

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш