-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Бўри итдан ақллироқ бўлар экан

Сана: 22 Сентябрь 2017 Курилди: 281 Изоҳ: 0

  Венадаги ветеринария институтининг бўриларни ўрганиш маркази бўрилар сабаб ва оқибат ўртасидаги боғлиқликни фаҳмлайди, итлар эса йўқ, демоқда.

Веналик олимлар 12та бўри, 14та дайди ит ва 12та хонадон ити иштирокида қатор тажрибалар ўтказди. Ҳайвонларнинг зийраклигини аниқлаш учун икки қутидан фойдаланилди: бирига озуқа солиб ҳид чиқармайдиган даражада зич ёпилди, иккинчиси бўш қолдирилди.

Биринчи тажрибада ҳайвонларнинг одамларнинг буйруғини фаҳмлаши текширилди. Махсус ходим керакли қутини ҳайвонга кўрсатади ва уни очишга ҳаракат қилади. Иккинчи тажрибада эса ходим ҳайвонга диққат қаратмасдан қутига эътиборини қаратади. Учинчи тажрибада инсон қатнашмайди, аммо қутининг ичида бирор нарса бор-йўқлигини фаҳмлаб бўладиган даражада ҳаракатлантирилади.
Одамнинг йўл-йўриғи ва кўрсатмасини ит ҳам бўри ҳам жуда яхши тушунди. Аммо учинчи тажрибага келганда ҳайвон ўз зийраклигига таяниши лозим эди, бу ҳолатда бўри ақллироқ чиқиб қолди. Ёввойи ҳайвон қути чиқарган товуш ва унинг ичида нарса борлигини итдан яхшироқ фаҳмлади.
Ўтказилган тажриба натижасида Австрия олимлари итлар хонакилаштирилгач, ёввойи қариндошларига нисбатан ақллилашган, деган қарашни шубҳага олди. Эҳтимол, циркда ўйнамаслиги ҳам бўрининг ақллилигидандир.
Ўзбек адибларининг асарларида бўрининг хонакилаштирилгани ҳақидаги воқеалар тасвирланган. Масалан Нормурод Норқобиловнинг “Оқбўйин”, Шукур Холмирзаевнинг “Юр, тоғларга кетамиз” қиссаларида бўри авлодининг инсонга ўргангани ҳикоя қилинган. Худойберди Тўхтабоевнинг “Сеҳрли қалпоқча” асарида эса Ҳошимжоннинг дўсти Акром бўри боласини тутиб уйда тарбиялашга уринади.
Калит сўзлар: ҳайвонларнинг, ҳайвонга, ҳайвон, ходим, учинчи, тажрибада, нарса, ичида, ёввойи, даражада, бўрининг, ldquo

Мавзуга оид янгиликлар:

Актриса Шаҳзода Муҳаммедова яна танқидлар гирдобида...

Актриса Шаҳзода Муҳаммедова яна танқидлар гирдобида...

Сайёрамизда шундай ноодатий масканлар борки... (фото)

Сайёрамизда шундай ноодатий масканлар борки... (фото)

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш