-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Контитутция кунида маҳкумлар авф этилади

Сана: 01 Октябрь 2017 Курилди: 210 Изоҳ: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жазо ўтаётган маҳкумларни авф этиш ҳақидаги материалларни тайёрлаш бўйича фармойиши эълон қилинди.

 
Қонунни бузган, бироқ ўз қилмишининг ҳуқуққа хилофлигини англаган ва тузалиш йўлига ўтганини қатъиятлик билан намоён қилган шахсларга жамият ва ўз оиласи даврасига қайтиш имкони берилиши, ўзбек халқининг кечиримлилиги, раҳмдиллик ва бағрикенглик каби азалий қадриятларининг рўёбга чиқарилиши ҳисобланади.
Маҳкумларни афв этиш, яъни шахсни жазодан озод қилиш ёки унга нисбатан тайинланган жазони енгилроғи билан алмаштириш юқорида санаб ўтилган принцип ва анъаналарнинг бир кўриниши сифатида намоён бўлади.
Шу билан бирга, аҳоли билан очиқ мулоқот натижалари шундан далолат бермоқдаки, суд амалиётида жазо содир этилган қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасига мутаносиб бўлиши, маҳкумнинг шахсини тавсифловчи ва айбини енгиллаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиш етарлича тўлиқ таъминланмаяпти.
Амалга оширилган ишлар натижасида 274та жиноят ишлари бўйича айблов қайта малакалангани, жиноят ишларининг 50таси қонун ўзгариши, 805таси жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги, 26таси қилмишда жиноят таркиби мавжуд эмаслиги муносабати билан тугатилганлиги бу ҳақда гувоҳлик бермоқда.
Ушбу ижтимоий ва ҳуқуқий омилларни ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумлар шахсини ва уларга оид материалларни жойларда ишчи гуруҳлар томонидан синчковлик билан, жумладан якка тартибда суҳбатлар ўтказиш йўли билан ўрганилишини ташкил қилишга фармойиш берди.
Унга кўра, амалга оширилган ишлар натижаси бўйича 2017 йил 10 ноябрга қадар Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги афв этиш масалалари бўйича комиссияга кўриб чиқиш учун тегишли таклифлар ва материалларни, шу жумладан маҳкумларни афв этиш ҳақидаги илтимосномаларни тақдим этиш таъкидланган.
Калит сўзлар: ҳисобга, шахсини, ўзбекистон республикаси президенти, ўзбекистон республикаси, ўзбекистон, республикаси президенти, республикаси, президенти, оширилган ишлар, оширилган, намоён, маҳкумларни, материалларни, ишлар, ижтимоий, жумладан, жиноят, жазони, бўйича, билан

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш