-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Рио Фердинанд боксчи

Сана: 06 Октябрь 2017 Курилди: 266 Изоҳ: 0

  Сарлавҳага қараб, ҳайратингиз ошдими? Йўқ, шошилманг, аввалига мақолани ўқиб чиқинг. «МЮ»нинг собиқ футболчиси оиласига мусибат етганини кўпчилик билса керак. 

Унинг ўзи баҳорда экранларга чиққан ВВС ҳужжатли фильмида хотинини йўқотганидан кейин роса қийналаётганини тан олганди.

39 ёшли Фердинанд бунга қадар эса янги эрмак топганди - бокс.
Ҳарқалай, у январь ойида «Инстаграм»даги саҳифасига барчасини тасдиқловчи видеолавҳа ҳам жойлаштирди. Унда Фердинанднинг британиялик таниқли боксчилар - Тайсон Фьюри, Тони Беллью ва Дэвид  Хэйни жангга чорлаётгани акс эттирилган.
Хўш, бу ҳазилми ёки жиддий қадам? Лавҳага қараб, Рионинг жисмоний формаси чакки эмаслигини осонгина пайқаш мумкин эди.
«Токи ишга киришмагунингча 1 соатлик, ҳаттоки, 20 дақиқалик машғулот ҳам куннинг энг мароқли дамлари эканлигини тушунмайсан. Яхшиямки, спорт залига қатнай бошладим. Акс ҳолда, вақтни қандай ўтказишни ҳам билмасдим...», - деди ВВС ва BT Sport телеканалларида эксперт сифатида фаолият юритаётган Фердинанд Men~s Healthга берган интервьюсида.
Хуллас, собиқ футболчи энди машғулотлар билан чекланиб қолмай, профессионал боксчи ролида кўриниш беришга аҳд қилган кўринади. Тўғри, гап атиги битта жанг ҳақида кетяпти:
Рионинг машғулотлари акс эттирилган лавҳалар ўз ҳаётини қамраб олган янги ҳужжатли фильмга киритилади. Энг асосийси, унинг якунида Фердинанд профессионал рингга чиқади.
Рио ва ёзда Владимир Кличкони енгган британиялик машҳур боксчи Энтони Жошуа қалин дўст ҳисобланишади. Нима дердик, улар энди ҳамкасб бўлишади, чоғи.

 

Манба: www.interfutbol.uz
Калит сўзлар: ҳужжатли, эттирилган, фердинанд, унинг, рионинг, профессионал, британиялик, боксчи, nbsp, laquo

Мавзуга оид янгиликлар:

Юлдузлар «жанги»

Юлдузлар «жанги»

Майк Тайсон Мадонна билан қўшиқ ижро этди

Майк Тайсон Мадонна билан қўшиқ ижро этди

Мейвезерга талаб қўйилди

Мейвезерга талаб қўйилди

«Кобра» лақабли афсона

«Кобра» лақабли афсона

Мэйвезер энди енгилмайди

Мэйвезер энди енгилмайди

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш