-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Ўзбекистонда пахта далалари 185 минг гектарга камайтирилади

Сана: 06 Октябрь 2017 Курилди: 382 Изоҳ: 0

 2017 йил 4 октябрь куни Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг 12-ялпи мажлиси ўтказилди. 

 

Унда мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик юзасидан «Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга доир чора-тадбирларни кучайтириш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинди. Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари, қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори Шуҳрат Тешаев сенаторларга бу борада амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берди.

«2016 йил ҳосилидан бошлаб келгуси 5 йил давомида пахта майдонларини 185 минг гектар ёки 14,5 фоизга қисқартириш кўзда тутилган. Ушбу пахтадан бўшаган майдонларга, сабзавот, полиз, ем-хашак мойли ва дуккакли экинлар ва картошка экиш ҳамда интенсив боғлар ва токзорлар барпо этиш режалаштирилган. Натижада 2020 йилга келиб, мева-сабзавот маҳсулотлари, узум ва полиз экинларини етиштиришни камида 2,3 бараварга оширишга эришилади. 3 йил мобайнида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш 3 баравар ошиши таъминланади», — деган вазир ўринбосари.
Калит сўзлар: қишлоқ хўжалиги, қишлоқ, юзасидан, хўжалиги, ўринбосари, сабзавот, полиз, laquo

Мавзуга оид янгиликлар:

Мамлакатимизда картошка нархини қимматлашишининг сабаби нимада?

Мамлакатимизда картошка нархини қимматлашишининг сабаби нимада?

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш