-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

«Буюк устозлар анъаналари» номли кўргазма очилди

Сана: 08 Октябрь 2017 Курилди: 353 Изоҳ: 0

  Ўзбекистон давлат санъат музейида рассом Раҳимжон Ризамуҳамедов ва шогирдлари асарларидан иборат «Буюк устозлар анъаналари» номли кўргазма очилди. 

Унда таниқли рассомлар, санъатшунослар, ёш мутахассислар, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

Мамлакатимизда тасвирий санъатни янада ривожлантириш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг эстетик дидини ошириш, шу йўналишда фаолият олиб бораётган ижод аҳли имкониятларидан унумли фойдаланиш, уларга шарт-шароит яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда. 

Президентимизнинг жорий йил 16 августдаги «Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилаётир. 

17.JPG

 
Раҳимжон Ризамуҳамедовнинг «Сукунат», «Менинг уйим», «Атлас кийган қиз», «Сурхондарёлик аёл», «Неру ва И.Ганди Имом Бухорий мақбарасида», «Баҳор», «Хаёл», «Оқтошда куз», «Мирзо Улуғбек ўзи яратган глобус ёнида», «Тинчлик», «Энг тўғри йўл» каби асарлари халқаро миқёсда ҳам кенг эътирофга сазовор бўлган. Украина, Болгария, Канада, Россия, Малайзия сингари давлатларда рассом асарларининг кўргазмалари ташкил этилган. 

Рассомнинг фидокорона меҳнатлари давлатимиз томонидан муносиб баҳоланиб, 2006 йили Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси фахрий унвони билан тақдирланган. Ўзбекистон Бадиий академиясининг кумуш медалига сазовор бўлган. 

– Таниқли мусаввир устоз сифатида нафақат тасвирий санъат бўйича тажрибаларини, балки олижаноб фазилатларини ҳам шогирдларига сингдиришга ҳаракат қилади, – дейди Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби Ортиқали Қозоқов. – Устознинг ижодида тарихий шахслар, буюк аждодларимиз, миллий меросимизга хос бўлган бадиий асарларни тасвирий санъатга кўчириш мавзуси асосий ўрин тутади. Улар томошабинга ўзига хос руҳият, маънавий куч бахш этади. Мазкур кўргазмада айнан шу мавзуларни қамраб олган ижод намуналари кенг ўрин олган. 
Калит сўзлар: янада, хизмат кўрсатган, хизмат, ўзбекистон республикасида хизмат, ўзбекистон республикасида, ўзбекистон бадиий, ўзбекистон, тасвирий, таниқли, санъат, сазовор бўлган, сазовор, ривожлантириш, республикасида хизмат кўрсатган, республикасида хизмат, республикасида, олган, кўрсатган, ёшлар, бўлган

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш