-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Владимирдаги фожеада жабрланганларга товон пули тўланди ва...

Сана: 09 Октябрь 2017 Курилди: 608 Изоҳ: 0

Аввалроқ, яъни 6 октябрь куни Москва вақти билан соат 03:39да Россия Федерацияси, Владимир вилоятининг Петушин туманидаги Покров темир йўл станциясида поезд ва автобус тўқнашуви содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

ЙТҲ натижасида 15 нафар (расмий хабар) Ўзбекистон фуқаролари вафот этганлиги аниқланган.ЙТҲда жабрланган Ўзбекистоннинг 36 фуқароси Покров шаҳри меҳмонхонасига жойлаштирилган бўлиб, уларнинг барчасига тиббий ёрдам кўрсатилган. Ўзбекистонликлар иссиқ буюмлар ва озиқ-овқат билан таъминланган.
Жабрланганларнинг ҳар бирига “Россия темир йўллари” ОАЖ ҳисобидан 5 минг рублдан товон пули тўланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан Владимир вилоятидаги Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатиш учун Ҳарбий ҳаво кучларининг ҳаво кемасида Фавқулодда вазиятлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари вакиллари, қутқарувчи, шифокор ва психологлардан иборат махсус гуруҳ йўналтирилган эди.
Владимир вилояти маъмуриятининг кўмагида, ФВВ, ИИВ мутахассисилари, Россия Федерациясининг Тергов қўмитаси, ТИВ вакиллари, Ўзбекистон элчихонаси ва юборилган махсус гуруҳ томонидан жабрланганларнинг ҳамда вафот этганларнинг шахсини аниқлаш бўйича суриштирув ишлари ва уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш борасида зарур тадбирлар амалга оширилган.
Расмий ишлар якунлангач, Россия ФВВ автотранспортида жабрланганлар ҳамда вафот этганларнинг жасадларини “Жуков” шаҳридаги аэропортга етказиш ишлари ташкиллаштирилди.  
Кеча, 8 октябрь куни Ўзбекистон Ҳарбий ҳаво кучларининг махсус бортида жабрланганлар ҳамда вафот этганларнинг жасадини Термиз, Тошкент, Андижон ва Бухоро шаҳарларига етказиш ишлари амалга оширилди. Сирдарё ва Самарқанд вилоятидан бўлган жабрланувчилар Ўзбекистон Республикаси ФВВ автомобиль транспортларида Тошкент шаҳридан ўз уйларига олиб борилди.  
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Андижон, Бухоро ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимларига берган топшириғига асосан ЙТҲ оқибатида вафот этган фуқароларнинг оилаларига ижтимоий ёрдамларни кўрсатиш ишлари амалга оширилди.  
Жабрланганларнинг яқинларига зарурий маълумотларни етказиш, шунингдек, психологик ёрдам кўрсатиш мақсадида ФВВга тўғридан-тўғри боғланиш учун “доимий алоқадаги ФВВ телефон рақамлари” ташкил этилган эди.
 
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Владимир вилояти губернатори С.Й.Орловга, Петушин тумани маъмурияти ва Покров шаҳрининг миллий диаспорасига, Россия Федерациясининг ФВВ вазири В.А.Пучков ҳамда Владимир вилоятидаги Россия ФВВнинг Бош бошқармаси бошлиғи В.А.Белозеровга, шунингдек, юзага келган муаммоларни ҳал этишга ва жабрланувчиларни ватанга қайтаришга ҳар томонлама ёрдам берган бошқа вазирлик ва идораларга чуқур миннатдорлик билдирган.

 

Калит сўзлар: ҳарбий, ҳамда вафот, ҳамда, этганларнинг, шунингдек, федерациясининг, фавқулодда вазиятлар, фавқулодда, уларнинг, ўзбекистон республикаси, ўзбекистон, тошкент, топшириғига асосан, топшириғига, россия федерациясининг, россия, республикаси, расмий, покров, оширилди

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш