-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

"Навбаҳор" ФК ўйинлари ТВда тўғридан-тўғри олиб кўрсатилади

Сана: 12 Октябрь 2017 Курилди: 391 Изоҳ: 0

Наманган вилоятининг «Навбаҳор» жамоасининг Ўзбекистон чемпионатидаги учрашувлари телевидение орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилиши йўлга қўйилди. Бу ҳақда Наманган вилоят телерадиокомпаниясининг бош муҳаррири Баҳодир Мўминов маълум қилди.

 

Эндиликда «Навбаҳор» футбол клубининг уй учрашувлари вилоят ҳокимлиги ҳамда телерадиокомпания ташаббуси билан тўғридан-тўғри, жонли тарзда эфирга бериб борилади.

1 октябрь куни «Навбаҳор»нинг «Пахтакор»га қарши уй учрашуви синов тариқасида телевидениеда жонли равишда узатилганди. Бу учрашув мезбонларнинг 2-0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.
Маълумот учун, айни вақтда Олий Лигада иккинчи давра ўйинлари давом этмоқда. «Навбаҳор» 23 турдан кейин 9 ғалаба, 9 дуранг ва 5 мағлубият қайд этган ҳолда турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда. Наманганликлар жамоаси кейинги турни 13 октябрь куни Тошкентда, турнир жадвали пешқадами «Локомотив»га қарши ўтказади.
Калит сўзлар: қарши, турнир, октябрь, навбаҳорraquo, жонли, билан, laquo навбаҳорraquo, laquo

Мавзуга оид янгиликлар:

«ОЛИЙ»НИНГ 4ТА ВАКИЛИГА ЖАВОБИ

«ОЛИЙ»НИНГ 4ТА ВАКИЛИГА ЖАВОБИ

Олий лига: 2-турдан сўнг "Машъал" пешқадам

Олий лига: 2-турдан сўнг "Машъал" пешқадам

Олий Лига, 4-тур: «Нефтчи» пешқадамга айланди

Олий Лига, 4-тур: «Нефтчи» пешқадамга айланди

"Пахтакор" 11-марта Ўзбекистон чемпиони, Сергеев эса тўпурар бўлди!

"Пахтакор" 11-марта Ўзбекистон чемпиони, Сергеев эса тўпурар бўлди!

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш