-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Уч ёшли Марям қорилар мусобақасида 2-ўринни олди

Сана: 19 Октябрь 2017 Курилди: 245 Изоҳ: 0

2017 йилнинг 7 октябрида Америка Қўшма Штатларининг Вашингтон штати Редмонд шаҳрида Қуръони Каримни чиройли ва тўғри тажвид қоидалари билан ёд олиш бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтди.

 
Унда 2 ва 18 ёш оралиғидаги болалар ва 18 ёшдан катталар ҳам иштирок этиб, ўз билимларини синаб кўришди. Мусобақа иштирокчилари ёшларига қараб бир нечта гуруҳга ажратилган ҳолда синовдан ўтишди. 14 октябрда ушбу бўлиб ўтган мусобақа натижалари эълон қилиниб, ғолиблар тақдирландилар.
Маълум бўлишича, беллашувда бу сафар ўзбек қизалоғи — Марям ҳам иштирок этиб, 5 ёшгача бўлган қарийб 30 нафар иштирокчи ичидан 100 дан 98 балл билан 2-ўринни қўлга киритган.
Марямнинг ота-онаси айтишича, қизалоқ яқиндагина 3 ёшни қарши олган. Лекин ёш бўлишига қарамасдан мусобақада иштирок этиб, ҳайъат аъзоларини ўз билими билан лол қолдирган. Марям ўзининг бу ютуғи билан Редмонд масжиди имоми бўлмиш Имом Набеэлнинг олқишига сазовор бўлди.
Калит сўзлар: мусобақа, марям, иштирок, билан

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш