-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Facebook`да бизга номаълум бўлган яна бир муҳим факт!

Сана: 16 Февраль 2017 Курилди: 284 Изоҳ: 0

Фейсбук ўчирилган ва ёзиб тугатилмаган постлардан тортиб ўз фойдаланувчилари ҳақидаги катта сонли маълумотларни йиғиши ҳеч кимга сир эмас. Шунингдек, у ижтимоий тармоқдан ташқарида инсонларнинг интернет-фаоллиги ҳақида ҳам маълумот тўплайди.

Бироқ яна бир бизга номаълум бўлган факт: компания нафақат сайтдан доимий фойдаланувчи кишиларни, балки фейсбукда умуман аккаунти бўлмаганларни ҳам кузатиб боради.

Биз эса сизларга ушбу "назорат"га тўсқинлик қилувчи усулни ўргатамиз.

Аввалам бор, самарали реклама реклама берувчиларнинг шартига жавоб берадиган хусусиятларга эга фойдаланувчилар учунгина кўрсатилади. Бу реклама мақсадли бўлиб, маълум қизиқишларга эга одамлар гуруҳига мўлжалланган. Инсоннинг интернет-фаоллигини кузатиш компанияга унинг қарашлари ҳақида хулоса беради.

Масалан, рекламага қизиқиш, манзил, телефон рақами, билим даражаси ва маош, уйнинг қурилган йили, майдони ва нархи. Бу маълумотлар интернетдаги фаоллигимизни ҳамда дўстларимиз бераётган хабарларни таҳлил қилиш орқали олиниши мумкин. Шунингдек, интернетдан ташқарида ҳам бу маълумотларни қўлга қиритиш мумкин. Аккаунтни ўчириб ташлаш билан базадаги маълумотлардан сиз ҳақингиздаги кўрсатмаларни йўқотиб бўлмайди — улар деярли умрбод сақланиб қолади.

Бельгия агентлигининг маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича ўтказган тадқиқотига мувофиқ, компания фойдаланувчилар ҳаттоки, ўз аккаунтларидан чиққан бўлса ҳам ёки бу тармоқга ҳеч қачон рўйхатдан ўтмаган бўлса ҳам улар кирувчи саҳифаларни кузатиб боради.

Қандай қилиб бундай бўлиши мумкин? Тадқиқотчилар айтишича, фейсбук бизнинг ҳаракатларимизни браузерда компьютеримиздаги cookie-ҳужжатлар орқали кузатиб боради. Бу биз бизнес-саҳифа ёки машҳур инсонлар мухлисларинининг саҳифасига кирган вақтимиз юз беради.

Бошқа сайтларда кузатив жараёни ижтимоий плагинлар орқали амалга ошади Масалан, «Like» тугмаси орқали — у деярли барча таниқли ресурсларда қўйилган. Бироқ бу ҳаммаси эмас: тадқиқотчилар сўзларига кўра, кузатув ҳаттоки, фейсбук хизмати билан ҳеч қандай боғлиқлик бўлмаган ҳолда ҳам рўй беради.

Агарда сиз фейсбук фойдаланувчи бўлсангиз, у ҳолда сизга маълумотлар таҳлили бўйича мутахассис Вики Бойкис (Vicky Boykis)нинг кўрсатмалар ёрдам беради:

• Жуда ҳам кўп шахсий маълумотлар ёзмасликга ҳаракат қилинг.

• Фарзандларингиз фотосуратларини жойламанг, айниқса, агар улар расм қўйиш учун ўз розилигини бера олмайдиган ёшда бўлса.

• Тармоқдан фойдаланиб бўлган бўлсангиз, аккаунтдан чиқишни унутманг. Яхшиси, фейсбук ва бошқалар учун алоҳида браузер ишлатинг.

• Рекламаларни блокланг.

• Ўз смартфонингизга фейсбук-мессенжер ўрнатманг, мобиль сайтдан фойдаланинг.

Калит сўзлар: ҳолда, ҳаттоки, қилиш, қандай, фойдаланувчилар, фейсбук, тадқиқотчилар, реклама, орқали, мумкин, маълумотларни, маълумотлар, масалан, кузатиб боради, кузатиб, деярли, бўлсангиз, бўлса, бўйича, боради

Мавзуга оид янгиликлар:

Бой оилаларнинг фарзандлари орасида фейсбук урфдан қолмоқда

Бой оилаларнинг фарзандлари орасида фейсбук урфдан қолмоқда

Мексикада фейсбук орқали қотилликка ёлланган 14 ёшли ўсмир ҳибсга олинди

Мексикада фейсбук орқали қотилликка ёлланган 14 ёшли ўсмир ҳибсга олинди

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш