-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Қонунбузарлар жазога тортилди

Сана: 27 Февраль 2017 Курилди: 233 Изоҳ: 0

Дунёда «Меҳнат миграцияси» деган атама бор ва у бир мамлакатдан бошқасига ўтиб ишлаш маъносини англатади. Мамлакатимизда ҳам юртимиздан хорижга чиқиб ишлаш ихтиёрида бўлган ва республикамизда меҳнат қилиш хоҳишида бўлганлар фаолиятини қонунийлигини йўлга қўйиш мақсадида қатор ҳужжатлар ишлаб чиқилган, ижроси назоратда. Кўпгина давлатлар билан ўзаро келишувга асосан эса ҳар йили минглаб юртдошларимиз хорижга ишлаш учун йўл олишяпти.

Хуршидбек Икромов ва Олимжон Асатиллаев (исм-шарифлар шартли) ҳам юқоридаги талаблар асосида хорижга чиқишганида ва ўз юртларига писиб, ўғри мушукдай чегарани бузиб киришмаганида ҳозир суднинг қора курсисида ўтирмаган бўлардилар.

2015 йилнинг июлида мазкур жиноят иши бўйича бўлиб ўтган суд мажлисидан маълум бўлишича, икки ҳамқишлоқ мўмай пул топиш мақсадида  2012 йилдан бошлаб мунтазам равишда Қозоғистон республикасига ёлланма ишчи сифатида мавсумий ишлаш учун бориб-келиб юришган. 2014 йилнинг апрелида эса қўшни давлатга бориб, октябрь ойигача ишлашгач, ортга қайтишда 1999 йил 20 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси тўғрисида»ги қонун талабларини бузган ҳолда, ажратилган чегара ўтказиш масканларини четлаб, айланма йўллари орқали яшаш хонадонларига қайтиб келишган.

Шундай қилиб, судланувчилар ўзларининг юқоридаги ғайриқонуний ҳаракатлари билан, яъни бир гуруҳ бўлиб, белгиланган тартибни бузиб, давлат чегарасини пиёда кесиб ўтиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 223-моддаси 2-қисми «б» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганлар.

Суд мажлисида сўралганда, улар Қозоғистонга ишлаш учун борганликларини, қайтиб келаётганларида маъмурий жавобгарликка тортилишларидан ва паспортларига киришни чеклаш тўғрисида белги қўйилишидан қўрқиб, ўзлари танимайдиган шахсларнинг ёрдами билан чегарадан айланма йўллар билан ўтганликлари нотўғрилигини, хатоларини тушуниб, қилмишларидан чин кўнгилдан пушаймондаликларини, ўзларига нисбатан қонуний енгиллик берилишини сўрашди.

Судланувчиларнинг жиноят содир этганликдаги айби уларнинг  иқрорлик билдириб берган кўрсатмаларидан ташқари,  жиноят иши бўйича тўпланган далиллар билан ҳам ўз тасдиғини топди.

           Суд ҳайъати судланувчиларга нисбатан жазо тайинлашда муқаддам судланмаганликлари, қилмишларидан чин кўнгилдан пушаймонликлари, оилавий шароитлари оғирлиги, ёш эканликларини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар, деб топди ҳамда муқобил жазо чораларидан ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни лозим билди.

Судланувчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 223-моддаси 2-қисми «б» бандига асосан  Жиноят Кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

 

Калит сўзлар: қисми laquo бraquo, қисми laquo, қисми, қилмишларидан, қайтиб, юқоридаги, ўзбекистон республикаси жиноят, ўзбекистон республикаси, ўзбекистон, тузатиш ишлари, тузатиш, топди, судланувчиларга нисбатан, судланувчиларга, содир, республикаси жиноят кодексининг, республикаси жиноят, республикаси, нисбатан, моддаси

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш