-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Қирғизистоннинг энг йирик автомобиль бозоридаги нархлар билан танишинг!

Сана: 14 Марть 2017 Курилди: 321 Изоҳ: 0

Қирғизистондаги энг йирик автомобиль бозори – “Жапалак”да дам олиш кунлари давомида 1000дан ортиқ енгил ва юк машиналари сотувга қўйилади.

Маълум бўлишича, қишнинг сўнгги ойлари ва баҳорнинг биринчи ўн куни давомида бозорда харидорларга қараганда, сотувчилар кўпчиликни ташкил қилган.

Баъзи харидорларнинг сўзларига кўра, савдолар кечки пайтларга яқин яхши бўлади, сабаби нархлар туширилади, харидор эса кўпроқ савдолаша бошлайди. 

Энг кўп талаб «Хонда Фит», «Хонда Цивик», «Хонда Эйрвэйв», «Тойота Ист», «Тойота Виш», «ДЭУ Матиз» каби автомобилларга кузатилади, сабаби улар камроқ ёнилғи сарфлайди. Масалан, «Хонда Фит» маркали автомобиль нархи 200 минг сомдан (2 885.25 АҚШ доллари) 280 минг сомгача (4 039.35 доллар) туради.

«Хонда Цивик», «Хонда Эйрвэйв» автомобилларини эса 200 минг сомга ҳам сотиб олиш мумкин. «Тойота Ист» ва «Тойота Виш» маркалари нархи 220 минг сомдан (3 173.78 доллар) 300 минг сомгача (4 327.88 доллар) туради.

Сотувчиларнинг сўзларига кўра, энг кам талаб «Лексус 470», «Лексус 330» ва «Лексус 300» автомобилларига кузатилади. Масалан, «Лексус 470»ни 10-15 минг долларга, «Лексус 300» ва «Лексус 330»ни 10 минг долларга сотиб олиш мумкин.

Бозорда Россияда ва Собиқ Иттифоқ даврида чиқарилган транспорт воситаларини ҳам кўплаб учратиш мумкин. «Жигули» автомобили 50 минг сомдан (721.31 доллар) 100 минг сомгача (1 442.63 доллар) баҳоланади.

«ВАЗ Нива 2121»ни эса яхши ҳолатда бўлса 300 минг сомга (4 327.88 доллар) сотиб олиш мумкин.

Калит сўзлар: эйрвэйвraquo, цивикraquo laquo, цивикraquo, хонда эйрвэйвraquo, хонда цивикraquo laquo, хонда цивикraquo, хонда фитraquo, хонда, фитraquo, туради, тойота истraquo, тойота вишraquo, тойота, талаб laquo, талаб, сўзларига, сотиб, сомдан, сомгача, сомга

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш