-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Samsung Galaxy S8 унчалик харидоргир бўлмаслиги тахмин қилинмоқда

Сана: 14 Марть 2017 Курилди: 739 Изоҳ: 0

“KGI Securities” таҳлилчиси Мин-Чи Куо Samsung Galaxy S8 савдосида пасайиш кутилаётганини маълум қилган. Бунга сабаб қилиб, iPhone томонидан ишлаб чиқилаётган янги модел кўрсатиб ўтилган.

Шунингдек, мутахассис фикрича, Galaxy S8 ўзидан олдинги модел – Galaxy S7 нинг 2016 йил ўрнатган харид бўйича рекордини янгилай олмайди. Боиси янги гаджетда “ўзига тортадиган устунликлар” етарли эмас. Шу боис, OLED дисплей билан жиҳозланаётган янги iPhone кўпроқ харид қилиниши мумкин.

Аввалроқ, Samsung Galaxy S8 ҳақиқий кўриниши ошкор бўлгани ҳақида хабар берилган эди. 

Янги русумнинг экрани четлари ҳам олдингиси каби қайирма қилиб ишланган.  Телефоннинг олд кўринишида ҳеч қандай тугма мавжуд эмас, четки, ёрдамчи тугмалар эса жуда ҳам ингичка қилиб ишланган.

Чап тарафда жойлашган овоз созловчи тугмалар пастида, “Bixby” технологияси ёрдамида овозли қўнғироқни амалга оширишда қўл келувчи тугма жойлашган. Samsung Galaxy S8 нинг тақдимоти 29 март куни Нью-Йоркда бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Калит сўзлар: қилиб ишланган, қилиб, харид, тугмалар, тугма, ишланган, жойлашган, samsung galaxy, samsung, nbsp, ldquo, galaxy

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш