-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Лионель Месси мавсум охиригача ўйновчи мураббий вазифасини бажаради

Сана: 15 Марть 2017 Курилди: 216 Изоҳ: 0

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси мавсум охирига қадар каталонияликлар клубида ўйновчи мураббий вазифасини бажаради.

Diario Gol маълумотига кўра, жамоадошлари ва раҳбариятнинг тўла қўллаб-қувватловига эришган аргентиналик футболчи Испания чемпионлиги учун пойгада «Реал»ни қандай қилиб ортда қолдириш режасини тузиб чиққан.

Шунингдек, жамоанинг ўйин услуби борасида ўз фикрига эга бўлган Месси «Барселона»нинг амалдаги бош мураббийи Луис Энрикенинг таркибда ротациялар қилиш бўйича қарорига қарши чиққан. 

Унинг таъкидлашича, Неймарнинг майдонга тушмаслиги жамоа ўйинининг сифатини кескин пасайтирмоқда, Андре Гомеш ва Денис Суарес эса Иньеста билан Ракитичнинг ўрнини боса олмаяпти.

Айни вақтда Каталония жамоаси Испания чемпионати турнир жадвалида пешқадам «Реал»дан 2 очко ортда қолмоқда, шунингдек, мадридликлар жамоаси захирасида битта ўйин бор.

Бундан аввалроқ «Барселона» Мессига шартномани узайтиришга рози бўлиши учун 40 миллион евро таклиф этгани хабар қилинганди.

Калит сўзлар: шунингдек, чиққан, реалraquo, ортда, испания, жамоаси, барселонаraquo, laquo реалraquo, laquo барселонаraquo, laquo

Мавзуга оид янгиликлар:

Роналду «Олтин тўп»ни қўлга киритиш бўйича Мессидан ўзиб кетмоқчи

Роналду «Олтин тўп»ни қўлга киритиш бўйича Мессидан ўзиб кетмоқчи

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш