-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Самолёт йўловчиси бўлган қизнинг қулоғида "наушник" портлади

Сана: 15 Марть 2017 Курилди: 678 Изоҳ: 0

Хитойнинг Пекин шаҳридан Австралиянинг Мельбурн шаҳрига парвоз қилган самолёт йўловчиси бўлган австралиялик қизнинг қулоғида наушник портлаб кетди. Ҳодиса самолёт парвозининг учинчи соати давом этаётган паллада рўй берди. Натижада, қиз юзи, бўйни ва қўлларидан бир неча куйиш жароҳатлари олган.  Бу ҳақда Австралия транспорт бошқармаси хабар бермоқда.

Жабрланувчи сўзларига кўра, портлаш пайтида ухлаётган бўлган, юз қисмида ўта юқори ҳароратни ҳис этиб, уйғонган. “Мен юзимни маҳкам ушлаб олдим, шу пайт бўйнимга наушник тушди. Кейин уларни полга ташладим”, дейди қиз.
 
Борт кузатувчилари кутилмаган ҳодисага тезда эътибор қаратишган, наушник дарҳол сувли идишга солинган. Қизнинг сўзларига кўра, шу вақт ичида қурилма батареяси ва қопқоғи эришга угурган экан.  
 
Самолёт қўнгунига қадар, унинг салонида куйган пластмасса ва симлар ҳиди пайдо бўлган. Натижада, йўловчилар нафаси қайтиб, йўтала бошлаган.
 
Австралия транспорт бошқармаси ушбу ҳодисага қурилма батареясининг ёниб кетиши сабаб бўлганини аниқлади. Шу муносабат билан, бошқарма вакиллари йўловчиларни парвозлар вақтида симсиз қурилмалардан фойдаланмасликка чақирмоқда.

Калит сўзлар: ҳодисага, қурилма, сўзларига, наушник, бўлган, nbsp

Мавзуга оид янгиликлар:

Атлантиканинг музлаб қолган тўлқинлари

Атлантиканинг музлаб қолган тўлқинлари

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш