-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Шукроналик келтирамиз...

Сана: 16 Марть 2017 Курилди: 591 Изоҳ: 0

Юртимизда баҳор, она заминимиз уйғонмоқда, барча-барчамиз интиқиб кутган яшнаш ва яшариш палласи. Ҳамма баҳор ва бахт байрами - Наврўзи оламни муносиб кутиб олиш тараддудида.

Наврўзнинг эса хусусиятлари кўп: 21 мартда кун билан тун тенг бўлади, мучал алмашади, она юртимизни янада ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига бўлган эътибор ошади. Зеро, баҳор келиши билан табиат қиш уйқусидан уйғониб жонланади, набототлар ниш уриб чиқади, юртнинг қут-баракаси, тўкинлиги ва фаровонлиги манбаи бўлган зироат, деҳқончилик ишлари бошланиб кетади.
Наврўз байрами янги фаслнинг бошланиши, табиатнинг уйғониши, деҳ-қончилик ҳосилига асос қўйилиши жиҳатидан энг халқчил байрам сифатида кўп асрлардан буён бизнинг юртимизда ҳам катта тантана қилиб келинади. Мир Алишер Навоий ҳазратлари ҳам: «Ҳар тунинг «қадр» ўлубон, ҳар кунинг ўлсун «Наврўз», деб бу кунни алоҳида ёд этганлар.
Бу байрам халқимиз Ислом дини билан шарафланишидан олдин ҳам бўлган, Исломдан кейин ҳам у дин таълимотларига ва мусулмон ақидасига зид бўлмагани учун ҳануз нишонлаб келинади. Наврўз айёми халқимиз учун шарқона янги йилнинг бошланиши, энг қадимий, асл миллий, энг ардоқли байрамдир.
Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан кейин бошқа қадриятлар қатори Наврўз ҳам қайта тикланди ва ҳозирда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда. Ҳар йили шаҳар ва қишлоқларимизда байрам сайллари, томошалар ҳамда бошқа байрам тадбирлари ўтказиляпти, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, уруш ва меҳнат фахрийлари, ёлғиз кексалар, ногиронлар ҳолидан хабар олинмоқда, уларни байрам билан қутлаб, турли совғалар тақдим этилмоқда. Байрам баҳона оммавий халқ сайллари уюштирилмоқда, янги униб чиққан кўкатлардан - сумалак, ҳалим, кўк сомса, кўк чучвара каби баҳорий тансиқ таомлар пишириляпти.
Таъкидлаш жоизки, Наврўз байрамининг дин ёки эътикодга умуман дахли йўқ бўлиб, ушбу кун азалдан Шарқ халқларида янгиланиш, яшариш байрами, дехқончилик мавсумининг бошланиши, янги ҳаёт палласи сифатида кўрилган.
Бугун биз - барчамиз Аллоҳ берган ризқ-насибага шукроналик келтириб, фарзандларимизга таълим-тарбия бериб, осуда умргузаронлик қилмоқдамиз. Зеро, тинчлик қарор топган  юртда хотиржамлик ҳукм суради, жамиятда ҳар томонлама юксалиш ва ривожланиш рўй беради.
Бугунги шодиёна айёмда Яратганга барчамизни ушбу қутлуғ дамларга соғ-саломат, тинчлик-омонликда етказганлиги учун шукроналар айтишимиз,  Аллоҳ таолодан бу йилги баҳорни ҳам баракотли қилиб, деҳқонларимизнинг яхши ниятларда эккан уруғларини сермаҳсул бўлишини насиб айлашини, маҳалла, кўча, уйларимиз янада кўркам бўлишини сўраймиз.
А.ИСОҚОВ,
Наманган шаҳридаги
Мирёқуббой-Мирҳакимбой
жомеъ масжиди  имом-хатиби.
Калит сўзлар: қилиб, янада, халқимиз, тинчлик, сифатида, сайллари, наврўз, келинади, кейин, бўлишини, бўлган, бошқа, бошланиши, билан, байрами, байрам, аллоҳ, nbsp, laquo

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш