-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Президентимиз янги фармонни имзолади

Сана: 17 Марть 2017 Курилди: 567 Изоҳ: 0

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 16 март куни «Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. Фармон матни ЎзА томонидан эълон қилинди.

 
Фармон билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, деб қайта номланди ва унинг асосий вазифалари белгиланди.
Хусусан,
  • аҳолига бепул асосда малакали ихтисослаштирилган, юқори технологияли шошилинч, тез ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий хизмат кўрсатиш,
  • самарадорлиги бўйича жаҳон талабларига мос келадиган шошилинч тиббий ёрдам тизимининг фаолиятига ташкилий-услубий раҳбарлик қилиш,
  • кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларнинг профилактикаси, диагностикаси ва уларни даволаш бўйича янги, самарали технологияларни яратиш,
  • хорижий турдош ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш
каби йўналишлар марказнинг асосий вазифалари сифатида қайд этилди.
Бундан ташқари, марказ шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида фан ва илмий тадқиқотлар ривожланишининг устувор йўналишларини шакллантириш, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш ва илғор технологияларни яратиш юзасидан илмий тадқиқотлар олиб боришни, шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизими учун илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлашни ҳам мувофиқлаштириб боради.
Калит сўзлар: қайта, яратиш, шошилинч тиббий, шошилинч, тиббий ёрдам, тиббий, технологияларни яратиш, технологияларни, тадқиқотлар, соғлиқни сақлаш вазирлигининг, соғлиқни сақлаш, соғлиқни, сақлаш вазирлигининг республика, сақлаш вазирлигининг, сақлаш, республика шошилинч тиббий, республика шошилинч, республика, маркази, кўрсатиш

Мавзуга оид янгиликлар:

1 июлдан бошлаб шаҳар телефон қўнғироқлари қимматлашади

1 июлдан бошлаб шаҳар телефон қўнғироқлари қимматлашади

Президент Ислом КАРИМОВ ижтимоий соҳалар вакилларини мукофотлади

Президент Ислом КАРИМОВ ижтимоий соҳалар вакилларини мукофотлади

Банандан ОИТС тарқаляптими?!

Банандан ОИТС тарқаляптими?!

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш