-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Энди пенсиялар Халқ банки томондан тарқатилади!!!

Сана: 18 Марть 2017 Курилди: 405 Изоҳ: 0

Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 13 мартдаги "Пенсия ва нафақаларни тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПП-2826-сон қарорига мувофиқ, эндиликда Халқ банки бутун республика бўйича пенсия ва нафақаларни тўлаш бўйича ягона ваколатли банкка айланди.

 
2017 йил июлгача пенсия, ижтимоий нафақалар, компенсация ва бошқа тўловларни нақд пулда тўлаш "Ўзбекистон почтаси" АЖдан секин-аста Халқ банки бўлимларига ўтказилади. Янги механизм Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 2 февралдаги "Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”га қарорининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаши керак.   
Ҳудудий ижроия органлари банкни пенсия ва нафақаларни нақд пулларда берувчи махсус кассаларнинг ишини ташкиллаштириш учун фуқаролар йиғини биноларида ва пенсионерлар томонидан пенсияларни олиш учун қулай бўлган бошқа маъмурий биноларда алоҳида хоналар билан бепул асосда таъминлашлари керак. Пенсия ёки нафақани олиш учун махсус кассаларга мустақил бора олмайдиганларга пенсиялар уларнинг яшаш жойлари бўйича Халқ банки томондан етказилади. 
Марказий банк эса пенсия ва нафақалар ҳар ойнинг 27 санасигача тўлаб бўлинишини ҳисобга олган ҳолда Халқ банки аризаларига мувофиқ, у пенсия ва нафақаларни узлуксиз бериши учун уни зарур бўлган нақд пул билан таъминлайди. Халқ банки буни амалга ошириш учун кассирлар ва назоратчилар сонини оширади, марказий аппарат ва филиалларни зарурий сондаги мутахассислар билан бутлайди ҳамда керакли жиҳозлар ва компьютер техникасини харид қилади. Нақд пулларни махсус кассаларгача етказиш учун 590 та инкассаторлик "Дамас"лари харид қилинади. Марказий банк кўмагида Халқ банкида ўз инкассация хизмати ташкил этилади.
Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси ва Халқ банки маблағ олувчиларни смс-хабардор қилиш технологиясини жорий қилиш билан онлайн режимда аҳолига пенсия ва нафақаларни бериш ва уни назорат қилишни автоматлаштириш мақсадида тегишли маълумотлар базаларининг интеграциясини таъминлайди.
Калит сўзлар: қилиш, харид, ўзбекистон, тўлаш, таъминлайди, пенсия, нафақаларни, нафақалар, махсус, марказий, керак, бўлган, бошқа, билан, банки, амалга, quot, nbsp

Мавзуга оид янгиликлар:

Ўзбекистонда пенсияга чиқиш ёши ўзгартирилмайди

Ўзбекистонда пенсияга чиқиш ёши ўзгартирилмайди

Уруш ва меҳнат фахрийларимиз 37та сиҳатгоҳда бепул соғломлаштирилади

Уруш ва меҳнат фахрийларимиз 37та сиҳатгоҳда бепул соғломлаштирилади

Ишламайдиган шахсларга пенсия ва нафақа тўлаш тартиби ўзгартирилди

Ишламайдиган шахсларга пенсия ва нафақа тўлаш тартиби ўзгартирилди

Юртимизда пенциялар қайтадан ҳисоблаб чиқилади

Юртимизда пенциялар қайтадан ҳисоблаб чиқилади

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш