-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Uzmobile абонентлари ҳукумат сайтларига бепул киришади

Сана: 18 Марть 2017 Курилди: 713 Изоҳ: 0

Uzmobile Миллий мобиль оператори “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан ўз абонентларига интернет орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси – pm.gov.uz, Ягона интерактив давлат хизматлари портали – my.gov.uz, 

 

Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали – gov.uz, шунингдек, барча давлат органларининг расмий сайтларидан бепул фойдаланиш имкониятини тақдим этди. Бу ҳақда Uzmobile Миллий мобил алоқа операторининг Матбуот хизмати хабар тарқатди.
Бу лойиҳа “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази билан бирга йўлга қўйилди. Айтиш керакки, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида электрон ҳукумат тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.
2017 йилда 50дан ортиқ муҳим хизматлар интерактив шаклга ўтказилиши режалаштирилган. Хусусан, тадбиркорлар учун экспорт ва импорт шартномаларини имзолаш электронлаштирилади. Жорий йилда аҳоли ва давлат идоралари хизматчиларининг компьютер саводхонлигини ошириш бўйича ўқув дарслари ташкил этилади. Интернетга уланиш тизими сифат ва тезкорлик бўйича янада яхшиланади. 

Калит сўзлар: ҳукумат, электрон, ўзбекистон, тизимини, йилда, давлат, бўйича

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш