-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Якка ва оилавий тадбиркорларга кредит бериш соддалаштирилади

Сана: 19 Марть 2017 Курилди: 670 Изоҳ: 0

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тадбиркорлик субъектлари ва аҳолининг кенг қатламларига микрокредитлар бериш тизимини соддалаштириш ҳақида қарор имзолади

 
Қарорга мувофиқ, қайта рўйхатдан ўтган якка тадбиркорларга ва оилавий тадбиркорлик субъектларига юридик шахс ташкил қилмасдан туриб, микрокредитлар ажратишнинг соддалаштирилган механизмини жорий қилиш кўзда тутилган. Уларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун сотиб олинадиган товарлар таъминоти сифатида энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваригача миқдорда микрокредитлар ажратилади.
Қўшимча равишда қайта рўйхатдан ўтган якка тадбиркорларга ва оилавий тадбиркорлик субъектларига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари кафиллиги асосида энг кам ойлик иш ҳақининг 60 бараваригача миқдорда микрокредитлар ажратиш амалиёти кенгайтирилади.
Марказий банкка бир ой ичида юқорида айтиб ўтилган микрокредитларни ажратишнинг соддалаштирилган тартибини тасдиқлаш тавсия этилди.
Қатор фаолият турларини (рўйхат кейинроқ эълон қилинади) амалга оширувчи якка тадбиркор ва оилавий тадбиркорлик субъектлари 2021 йил 1 январгача юқоридаги микрокредитларни расмийлаштирганда 6 ойгача муддатга қатъий белгиланган солиқ тўловидан озод этилади.
Калит сўзлар: ҳақининг, қайта рўйхатдан, қайта, фаолиятини амалга ошириш, фаолиятини амалга, фаолиятини, ўтган, тадбиркорлик фаолиятини амалга, тадбиркорлик фаолиятини, тадбиркорлик субъектларига, тадбиркорлик, тадбиркорларга, субъектларига, соддалаштирилган, рўйхатдан ўтган, рўйхатдан, ошириш, ойлик, оилавий тадбиркорлик субъектларига, оилавий тадбиркорлик

Мавзуга оид янгиликлар:

Кам таъминланган оилаларга беғараз ва моддий ёрдамлар миқдори ортади

Кам таъминланган оилаларга беғараз ва моддий ёрдамлар миқдори ортади

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш