No icon

Бир ёшли ўғлини 1 000 долларга сотаётган аёл қўлга олинди

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ Терроризм ва экстремизимга қарши курашиш бошқармаси ва Бош Прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Хоразм вилояти Хазорасп туманида яшовчи 20 ёшли Н.Ё. (исмли аёл) Тошкент шаҳар Яшнабод туманида жойлашган «Илтифот» қахвахонасида 2017 йил 4 ноябрь куни туғилган ўғлини 1 000 АҚШ долларига сотиб юбораётган вақтида қўлга олинди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба: xabar.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика