No icon

Дори сотиб оласизми?.. ёки ўз ҳуқуқингиз учун курашинг...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига  Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманининг “Бахшибойи” маҳалласида истиқомат қилувчи С. Қувондиқова мурожаат қилган. 

Мурожаатчининг сўзларига кўра, у ўз соғлигини тиклаш учун “GANO-SHIFO” МЧЖнинг Самарқанд шаҳри Мирзо Улуғбек кўчаси 111-уйда жойлашган савдо дўконидан 8 600 000 (саккиз миллион олти юз) сўмлик дори-дармон маҳсулотларини харид қилади. 

Бу дори воситаларининг 1 580 000 (бир миллион беш юз саксон минг ) сўмлигини истеъмол қилгач, қолган 7 100 000 сўмлик воситаларни фирма дўконига қайтариб беришни мақсад қилди. Дори-дармон воситалари “GANO-SHIFO” МЧЖ билан шартнома асосида фаолият кўрсатаётган тадбиркор Д.Ҳолиқовдан сотиб олинган эди.  Ҳолиқов дориларни қайтариб олишни қатьиян рад этди ва Қувондиқова ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраб, Президент ишонч телефонига мурожаат қилган. Ушбу ариза Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари вилоят ҳудудий бирлашмасининг Самарқанд шаҳар жамияти мутасаддилари томонидан истеъмолчи ва тадбиркор иштирокида ўрганиб чиқилди. Юзага келган низоли вазият ва уни келтириб чиқарган омиллар атрофлича ўрганилиб, истеъмолчи ҳуқуқи тикланди. Юқорида келтирилган 7 100 000 (етти миллион юз минг) сўм С.Қувондиқова фойдасига ҳал этилди.

 

Гулчеҳра Бердиёрова​​, ЎзА

Фикрлар

Яндекс.Метрика