No icon

5,5 минг доллар таъма қилган мансабдорлар қўлга олинди

5,5 минг доллар таъма қилган электр тармоқлари соҳаси мансабдор шахслари жиноят устида қўлга тушди.

«Фарғона электр тармоқлари» акциядорлик жамияти раҳбари У.К. ва бош муҳандиси И.О. «А» хусусий корхонасига тегишли автомашиналарга газ қуйиш шохобчаси ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 5 минг 500 АҚШ доллари талаб қилишди. Шундан 4000 долларни хусусий корхона бош муҳандиси М.дан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.  Бу Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона вилояти бошқармаси ва Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фош этилди. 

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан У.К. ва И.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в, г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фикрлар

Яндекс.Метрика