No icon

Икки фуқарони 740 млн сўмга чув туширган аёл қўлга олинди

2019 йил 6 апрель куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасидан тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил 31 март куни Яккасарой тумани Бошлиқ даҳасида яшовчи М.Х. (аёл), М.Э. (аёл) ва А.Б.га Тошкент шаҳри ҳудудида янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан хонадон олиб беришини айтган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳужжатларда у алдаш йўли билан ишончига кириб, М.Э.дан 350 млн. сўм ҳамда А.Б.дан 390 млн. сўм пулларини олганлиги ва пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган. 

Қайд этилишича, М.Х. ушланган.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Манба: kun.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика