No icon

104 млн сўмни ўғирлаб кетган қўшма корхона таржимони қўлга олинди

2019 йил 22 апрель куни Навоий шаҳридаги “Ронгя” номли қўшма корхона раҳбари ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

У шу йил 21 апрель куни соат 08:00 дан 17:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс вақтинча ижарада яшаб келаётган уйига калит танлаш йўли билан кириб, у ердан 104 млн. сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Ўзгариш кўчасида рўйхатда туриб, вақтинча Навоий шаҳар Ломоносов кўчасида яшовчи, юқоридаги қўшма корхона таржимони, 23 ёшли К.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Манба: kun.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика