No icon

Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича рейтингда нечанчи ўринни эгаллади?

Ирландиянинг Ookla компаниясига тегишли Speedtest.net интернет-сервиси 2019 йил март ойи якунлари бўйича жаҳонда мобил ва симли интернет тезлиги ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган Speedtest Global Index ойлик рейтингини эълон қилди.

Ўзбекистоннинг позициялари янада ёмонлашди:

мамлакат мобил интернет тезлиги бўйича бир позицияни йўқотди ва 9,49 Мбит/с. тезлик билан 127-ўринни эгаллади;

симли интернет тезлиги бўйича 11,81 Мбит/с. тезлик билан 178 давлат орасида 131-ўриндан жой олди.

Норвегия (67,54 Мбит/с.) мобил интернет тезлиги, Сингапур (199,62 Мбит/с.) симли интернет тезлиги бўйича биринчи ўринни эгаллаган.

Speedtest сервисдан ўз уланиши тезлигини текширишда фойдаланувчи шахслардан олинган маълумотлар асосида тезликни ҳисоблаб чиқаради ҳамда рейтингни шакллантиради.

Манба: kun.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика