No icon

Google қидирув тизими баъзи мамлакатларда ишламай қолди

Кеча тунда АҚШда Google қидирув тизими ва Gmail электрон почта хизматларида оммавий узилишлар юз берган. 

Бу ҳақда РИА Новости интернет-ресурслари фаолиятини кузатиб борувчи Downdetector сайти маълумотларига асосланиб хабар беради. 

Қайд этилишича, кўплаб интернет фойдаланувчилари электрон саҳифалар ва ҳисоб қайдномаларига киришда муаммолар юзага келаётганидан шикоят қилган. 

Хабарда аниқлик киритилишича, Google қидирув тизими ва Gmail электрон почта хизматларида юзага келган шу каби муаммолар айни вақтда Австралия, Япония, Россия, Украина давлатларида ҳам кузатилмоқда. 

Фикрлар

Яндекс.Метрика