No icon

Ердаги энг қадимий минерал Ойда топилди

Олимлар Ердаги маълум бўлган минераллардан энг қадимийсини Ойдан топгани тахмин қилинмоқда. У Ойдан 1971 йилда Аполлон-14 кемасида астронавтлар томонидан олиб тушилган намуналарда аниқланган. Бу ҳақда Hi-Tech Mail.Ru хабар берди.

Олимларнинг маълум қилишича, тошнинг келиб чиқиши Ерга боғлиқ эканлигининг исботи вазни икки грамм бўлган кварц, дала шпати ва цирконда. У Катта Берт деб номландиган тошнинг катта ҳиссаси таркибига кирган. Мазкур тош Ойда жуда кам учрайдиган, бироқ Ерда жуда кенг тарқалган минераллардан ташкил топган.

Кимёвий таҳлил натижаларига кўра, тош Ерга ўхшаш кислотали тизимда, Ер ҳарорати остида шаклланган. Агар у Ойда шаклланганида, бунинг учун у ерда умуман мавжуд бўлмаган шароит керак бўлган бўлар эди. Олимларнинг сўзларига кўра, бу минерал Ердан тахминан тўрт миллиард йил аввал, астероид ёки комета ўша вақтда ёш бўлган сайёрага урилган вақтда учиб кетган. Ўша вақтда Ернинг ёши тахминан 540 миллион йилга тенг бўлган ва коинотга тошнинг парчалари учиб кетган. Ўша пайтда Ой Ерга ҳозиргидан кўра уч марта яқин бўлгани учун астероид парчаларининг бундай парвозни амалга ошириши учун барча имконият бўлган.

Бу Ернинг ўша вақтдаги ҳолатини акс эттириш ва сайёрани ҳаёт сари ўзгартирган астероидлар бомбардимонини тасаввур қилиш учун беқиёс топилма ҳисобланади, дейилади олимлар хабарида.

Манба: daryo.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика