No icon

Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксга ўтадиган бўлди ва...

Ҳаваскор бокс бўйича Осиё чемпиони, Рио Олимпиадаси кумуш медаль соҳиби, жаҳон чемпионати совриндори Бектемир Мелиқўзиев фаолиятини профессионал боксда давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда GoSport хабар берди. Сўнгги вақтларда -81 кг вазн тоифасида жангларда иштирок этиб келаётган Мелиқўзиев куни кеча АҚШга жўнаб кетган. Бектемир Мелиқўзиев у ерда »Мир бокса» промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаши кутилмоқда.

Маълумот учун, мазкур промоутерлик компаниясида бугунги кунда ўзбекистонлик бир қатор боксчилар, жумладан Шаҳрам Ғиёсов (7 та жанг, 7 та ғалаба, 6 та нокаут), Муроджон Аҳмадалиев (5 та жанг, 5 та ғалаба, 4 та нокаут), Исроил Мадримов (2 та жанг, 2 та ғалаба, 2 та нокаут) ва Баҳодир Жалолов (5 та жанг, 5 та ғалаба, 5 та нокаут) шуғулланиб келишмоқда. Бектемир айнан мана шу компания билан шартнома тузаётган навбатдаги ўзбекистонлик спортчи бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳаваскор бокс бўйича жаҳон чемпионати йўлланмасини тақдим этувчи Осиё чемпионати учун Ўзбекистон терма жамоаси таркиби эълон қилинган ва ундан Бектемир Мелиқўзиев ўрин олмаганди.
***

Ҳаваскор бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, -64 вазн тоифасида Озарбойжондаги «Буюк Ипак йўли» халқаро мусобақасида иштирок этган Алиёр Норалиев мезбон спортчига қарши жанг вақтида бошидан жиддий жароҳат олиб, тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага олиб борилгани тўғрисида хабар берилганди.

Фото: Instagram

GoSport мухбири спортчи билан боғланиб, вазиятга ойдинлик киритди.

Озарбайжонлик боксчига қарши биринчи жангимнинг 1-раундидаёқ рақиб билан бошимиз қаттиқ тўқнашиб кетди. Ўша вақтда қисқа танаффусдан сўнг ўзимга келиб, жангни давом эттирдим. Рақиб устидан ғалаба қозониб, аллақачон кейинги жангга ўзимни тайёрлаётгандим. Кийимларимни алмаштириб залга қайтганимда ўзимни бироз ёмонроқ ҳис қилдим ва ташқарига чиқишга қарор қилдим. Аммо ташқарида ҳам бироз ўзимни ёмон ҳис қила бошладим. Кўзим олди қоронғилашиб кета бошлади. Йиқилишимни ҳис қилиб шифокорлар ёнига қараб юра бошладим. Лекин улгурмадим… Қолганини эслолмайман.

Кўзимни очсам, Бокудаги шифохонанинг реанимация бўлимида ётибман. Нима бўлганини аввалига тушунмадим. Кейин сўрасам, ҳушимни йўқотганим, тилим орқага кетиб қолганини айтишди. У ерда ҳам шифокорлар текширишди. МRT қилишди. Илгари ҳам кичик жароҳатлар олганим бу сафарги жиддий жароҳатга таъсир қилганини айтишди.

Тошкентга келдик. Энди режа бўйича бу ерда ҳам МRT қиладиган бўлдик. Шифокорлар билан маслаҳатлашиб, яна ишлашда давом этамиз. Ҳозирча тахминан икки ой давомида бокс билан шуғулланмаслигим кераклигини айтишди.

Алиёр Норалиев, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси

Фикрлар

Яндекс.Метрика