No icon

Копа Америка-2019. Перу Уругвайни мусобақадан чиқариб юборди

Копа Америка-2019нинг сўнгги ярим финалчисини аниқлаб берувчи Уругвай ҳамда Перу ўртасидаги ўйин якунланди.

 Копа Америка-2019нинг сўнгги ярим финалчисини аниқлаб берувчи Уругвай ҳамда Перу ўртасидаги ўйин якунланди.

Учрашувнинг асосий бўлимида ҳисоб очилмади. Ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида эса Перунинг қўли баланд келди. Футбол лотореясида ягона ноаниқ зарбани тўпга биринчи бўлиб яқинлашган уругвайликлар форварди Луис Суарес йўллади. 

Шу тариқа, Перу терма жамоаси 4 июльда (Тош. вақти - 05:30)  Чили вакиллари билан финал йўлланмаси учун кураш олиб боради. 

 

Уругвай – Перу 0:0 (0:0, 0:0)

"Фонте Нова" стадиони.

Пенальти серияси - 4:5

Уругвай – Муслера, Касерес, Годин, Гонсалес, Хименес, Нандес (Торрейра, 57), де Арраскаэта, Бентанкур, Вальверде (Стуани, 90), Суарес, Кавани.

Перу – Гальесе, Трауко, Адвинкула, Самбрано, Абрам, Йотун, Флорес, Куева (Руидиас, 85), Каррильо (Гонсалес, 75), Тапия, Герреро.

Огоҳлантиришлар: Годин (33), Самбрано (49), Куева (63), Вальверде (70).

Фикрлар

Яндекс.Метрика