No icon

Перезидентимиз ҳокимни ҳурмат қилади, лекин интернетдаги гаплар уни дилини оғритган...

Аввал хабар берганимиздек, Шавкат Мирзиёев раислигида 5 июль куни биринчи ярим йилликда давлат бюджетига тушумлар натижадорлигини таҳлил қилиш ва янги вазифаларни белгилаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. «Kun.uz» манбасининг хабар қилишича, йиғилиш якунида Президент Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновни танқид қилган.

Президент интернетда вилоят ҳокими билан боғлиқ хабарларни кузатганини, Андижон вилоятида ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ишлардан кўнгли тўлмаётганини айтиб ўтган.

«Сени ҳурмат қиламан. Лекин интернетдаги гаплар дилимни оғритди. Оғир-босиқ бўл. Садоқат бошқа, амал бошқа», — деган Президент.

Ўз навбатида ҳоким йўл қўйган хатоларини тушуниб етганини айтиб, бу ҳолат учун узр сўраган ва бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигига ваъда берган.

Қайд этиш керакки, Андижон вилояти ва вилоят ҳокими сўнгги вақтларда ОАВ эътиборида бўлиб турибди.

Аввалига, май ойида Президентнинг Андижон вилоятига ташрифи вақтида кўзбўямачилик қилингани ҳақида хабарлар шов-шув бўлганди. Унга кўра, 6 нафар аёлга Президент совғаси сифатида коттежлар берилиши ваъда қилингани, лекин давлат раҳбари Тошкентга қайтгач, улардан уйлар қайтариб олингани маълум бўлганди.

Июнь ойида Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда бошқа мансабдорларни (хусусан, соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновни) қўпол сўзлар билан ҳақорат қилгани ҳақидаги аудио тарқалди.

Фикрлар

Яндекс.Метрика