Қоронғи режим
Logo
Хонадаги қуруқ ҳаво бурундан қон кетишига сабаб бўлиши мумкин

Хонадаги қуруқ ҳаво бурундан қон кетишига сабаб бўлиши мумкин

Совуқ кунлар яқинлашганда уйни иситиш мақсадида кондиционерни ёққандан сўнг хонада ҳаво намлиги 10-20 фоизгача пасаяди ва бу ҳолат бурундан қон кетишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда  россиялик тиббиёт фанлари доктори, офтальмолог Сергей Хомяковнинг «РИА Новости»га берган интервьюсида маълум қилди.

«Кўз қизаради, унда бегона жисм бордек туюлади, кўзни юмганда оғриқ сезилади. Қовоқларда қичишиш ва эрталаблари кўз қобиғида ёпишқоқ суюқлик пайдо бўлиши кузатилади», — деди Хомяков.

Шифокорнинг қўшимча қилишича, худди шундай ҳолат бурун шиллиқ қаватида пайдо бўлиб, нафас олиш қийинлашуви бурундан қон кетишига сабаб бўлади.

«Шиллиқ пардалар қуриб қолмаслиги учун хонанинг ички ҳароратини меъёрлаштириш керак.  Бунинг учун энг қулай ҳарорат нолдан юқори 21 даража ва нисбий намлик 50 фоиздан баланд бўлиши тавсия этилади.  Бу, айниқса, уйда ёш болалар бўлганда муҳим», — дея огоҳлантирган Хомяков.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!