Қоронғи режим
Logo

Россия фуқаролигини олган ўзбекистонликлар сони 3 ойда 4,5 мингдан ошган

Россия фуқаролигини олган ўзбекистонликлар сони 3 ойда 4,5 мингдан ошган

2023 йил 1-чорагида 106 мингдан кўпроқ хорижлик Россия фуқаролигини қабул қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35 минг кишига кам.

Жорий даврда Россия фуқаролиги учун ариза берганлар орасида эса Тожикистон фуқаролари биринчи ўринда. Ўзбекистон эса дастлабки ўнталикка кирган.

«2023 йилнинг январь-март ойларида Россия фуқаролигини олиш тўғрисида қарор қабул қилинган шахслар сони 106 320 нафарни ташкил этади. Ҳисобот даврида Тожикистон фуқаролари томонидан Россия фуқаролигини олиш бўйича 44,9 мингта қарор қабул қилинган. Бу кўрсаткич белгиланган давр учун энг юқори кўрсаткич», – дейилади Россия ИИВнинг миграция ҳолати бўйича берган статистик маълумотида.

Шунингдек, иккинчи ва учинчи ўринларни Украина (22 минг) ва Арманистон (8,9 минг) фуқаролари банд этган бўлса, биринчи ўнталикка, жумладан, Қозоғистон (6,9 минг), Қирғизистон (5,4 минг), Ўзбекистон (4,7 минг), Озарбайжон (3,7 минг), Молдова (3,1 минг), Беларус (2,4 минг) ва Туркманистон (912 киши) фуқаролари кирган.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!