Қоронғи режим
Logo
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди ва Марказий Осиёга бу яхшилик аломати...

Тожикистонда музликлар эриши тезлашди ва Марказий Осиёга бу яхшилик аломати...

Тожикистон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Баҳодур Шерализода сўнгги йилларда республикада музликлар қисқарганини айтди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар берди

Маълум қилинишича, музликларнинг эришига иқлим ўзгариши, айниқса, иссиқлик таъсир ўтказмоқда. 

“Масалан, Зарафшон дарёси ҳавзасида узоқ йиллик кузатувларга кўра, музликларнинг эриши тезлашмоқда. Зарафшон метеорология станцияси кузатувларига кўра, уларнинг музликлари тез эришга мойилроқ”, — деди Шерализода ва ҳар йили муз майдони 1,3 квадрат километргача қисқаришини айтди. 

Тожикистонда музликлар мамлакат ҳудудининг 6 фоизини эгаллайди. Айнан улар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди. Музликлар Тожикистон тоғларида жойлашган. Уларнинг умумий майдони 8476 квадрат километрдан ошади.

Шерализодага кўра, атмосферага иссиқхона газлари минимал миқдорда чиқаётганига қарамай, Тожикистон иқлим ўзгариши таъсирига энг заиф давлатлардан бири ҳисобланади.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!