Қоронғи режим
Logo

Бензема Саудия Арабистонида йиллик 200 миллион евро маошга эга бўлди-ми?

Бензема Саудия Арабистонида йиллик 200 миллион евро маошга эга бўлди-ми?

Якшанба куни «Реал» билан хайрлашган Карим Бензема фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттирадиган бўлди.

Италиялик машҳур инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, франциялик 35 ёшли ҳужумчи «Ал-Иттиҳод» клуби аъзосига айланган. Бензема бугун, 5 июнь куни трансфер амалга ошиши учун муҳим ҳужжатларга имзо чеккан. Жидда шаҳри жамоаси ва Карим ўртасида 2 йиллик шартнома имзоланмоқда. 

Бензема 14 йиллик фаолиятидан кейин Мадрид клубини тарк этмоқда. У 6 июнь куни Флорентино Перес иштирокидаги хайрлашув маросимида «Реал» мухлислари билан хайрлашади. 

Аввалроқ, Бенземанинг Саудия Арабистони клубидаги йиллик маоши 100 миллион еврони ташкил қилиши ҳақида хабар қилинганди. «Ал-Иттиҳод» Саудия чемпионати жорий мавсумида «Ан-Наср»ни ортда қолдириб, чемпионликка эришганди.

Айтганча, тасдиқланмаган маълумотларга кўра Жидда шаҳрининг “Al-Ittihod” жамоаси франциялик ҳужумчи Карим Бенземага 1 йили учун 200 миллион евро маош тўлайди.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!