Турк аёлларининг тери чиройи ва ёшлигини сақлашга ёрдам берадиган 7 та гўзаллик сири
Турк сериаллари сўнгги бир неча ой ичида интернетни эгаллаб олди. Албатта, бош қаҳрамонларнинг бошидан ўтганлари ҳаммага қизиқ, лекин турк аёлларининг гўзаллиги алоҳида ҳайратга муносиб. Турк аёлларининг доимо диққат марказда бўлишига ёрдам берадиган гўзаллик сирлари ҳақида гаплашамиз.
Тоник ўрнига атиргул ва лаванда суви
Пигментация учун косметик сирка
Юз учун косметик сирка турк аёлларининг юзни парвариш қилишда ажралмас қисм ҳисобланади. Қуёш нури туфайли юзага келадиган доғлар Туркияда кенг тарқалган муаммога айланган. Косметик сирка эса тери рангинини яхшилайди, пигментацияни деярли бартараф этади
Бундан ташқари, ушбу восита антисептик таъсирга эга, шунинг учун акне билан курашишга ёрдам беради.
Акнега қарши қора седана ёғи
Маълум бўлишича, Туркия бозорларида зираворларнинг кўплиги ҳар доим ҳам пазандачилик ишқибозлари учун мўлжалланмаган. Уйда тайёрланиши мумкин бўлган тери парваришлаш маҳсулотлари учун рецептлар етарлича. Мисол учун, турк аёллари одатда қора седана ёғини танлайдилар: унинг таркибида витаминлар, фосфолипидлар ва ферментлар мавжуд бўлиб, улар ёғли юзлар учун айниқса муҳимдир. Шунинг учун, улар таркибида қора седана ёғи бўлган ниқоблар ёрдамида юзидаги яллиғланишдан халос бўлишади.
Ҳаммом
Маълумки, барча касалликлар стресс туфайли юзага келади. Ажинлар ҳам худди шундай. Дам олиш ва хотиржамликни тиклаш учун турк аёллари мунтазам равишда ҳаммомга - турк ҳаммомига ташриф буюришади. Ҳаммомдаги ҳарорат ва намлик нисбати ҳужайра янгиланишини тезлаштиришга ёрдам беради ва тешикларни мулойимлик билан тозалашга ёрдам беради. Бундай муолажадан кейин терингиз юмшоқ ва силлиқ бўлади.
Совунли массаж
Совунли массаж ҳаммомдаги энг муҳим процедура ҳисобланади. У махсус қўлқоп ва совунли эритма ёрдамида амалга оширилади. Ушбу процедура босимни енгиллаштиради ва стресс билан курашишга ёрдам беради, танани яшартиради.
Бодомдан қаришга қарши ниқоб
Бодом ёғига асосланган ниқоблар ҳар бир турк аёлининг гўзаллик арсеналидаги асосий воситадир. Биринчидан, бодом ниқоблари озиқлантирувчи хусусиятларга эга ва биринчи қўллашдан кейин терини силлиқлайди. Иккинчидан, мунтазам равишда ишлатиш чуқур намланишга ёрдам беради: бир ойдан кейин юз терисининг эластик бўлганини сезасиз.
Ажинларга қарши йогуртли крем
Йогурт Туркияда шу қадар машҳурки, у ҳатто терини парвариш қилишда ҳам қўлланилади. Терини силлиқ қилиш учун аёллар янги йогуртга бир неча томчи лимон шарбати ёки зайтун мойи қўшиб, тунги крем ўрнида фойдаланади. Ушбу оддий рецепт тери қаришининг биринчи белгиларига қарши курашда асосий ёрдамчи ҳисобланади.
Теглар
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!