Қоронғи режим
Logo
Футболдаги ҳақорат энди жиддий жазоланади!?

Футболдаги ҳақорат энди жиддий жазоланади!?

Яқинда футболдаги айрим қоидаларнинг ўзгаргани, келгусида яна қайсилари ўзгариши мумкинлиги ҳақида ёзгандик. Таъкидлаш жоизки, янгиликлар фақат ўйиннинг ўзида эмас, балки коммуникациялар регламентида ҳам ўз аксини топади. Мухлислар, футболчилар ва мураббийлар томонидан йўлланадиган ҳақоратли сўзлар энди бошқача қабул қилинади.

Ўтган ҳафта кузатилган янгиликларнинг иккитасига эътибор қаратамиз:

*** «МЮ» ҳужумчиси Маркус Рашфорд мисрлик фанатни судга берди. Футболчи мухлисни расизм, таъқиб ва таҳдид қилишда айблади, ўз ҳимояси учун 10 нафар юрист ёллади;

*** SkySports: ФИФА ҳамда FIFPro тадқиқотларига кўра, Евро-2020 ва Африка кубоги-2021да қатнашган футболчиларнинг 55 фоизидан кўпроғи турлича ҳақоратларга йўлиқишган.

Келинг, дастлаб асосий жиҳатлар ҳақида гаплашамиз. Фақат уқувсиз кишиларгина кимнидир ирқчилик ёки бошқачасига камситишлари мумкин. Муаммо Россияда ҳам, Англияда ҳам, бутун дунёда мавжуд - бунга қарши курашиш лозим. Энди кейинги масалага тўхталамиз. Буни қандай амалга ошириш мумкин? Биринчи навбатда, жим қараб турмаслик керак.

Авваллари шундай муносабат вужудга келганди: спортчилар (умуман, муайян машҳур шахслар) катта пул ишлаб топишади - ҳақоратларга ҳам чидасалар бўлади. Буни шон-шуҳрат харажати сифатида қабул қилиш мумкин. Қайсидир маънода, принцип сақланиб турибди, тенденция эса ўзгармоқда. Маълум бўлишича, агар сен бой бўлсанг, камситишларга бефарқ қарашинг шарт эмас. Сенда ҳам ўз ҳуқуқларингни қонуний тарзда ҳимоя қилиш имкони бор. «МЮ» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд худди шундай йўл тутмоқда.

Бизга (кўпчилик танимайдиган оддий журналистларга) мақолалардан сўнг кўплаб таҳдид ва ҳақоратлар ёғдириларкан, энди машҳур футболчиларнинг ҳолатини тасаввур қилаверинг. ФИФА ва FIFPro тўғри маълумотлар берганига ишониш қийин. 55 фоиз эмас, ўша турнирлардаги барча футболчилар ҳақоратланганини айтишса, ишониш мумкин.

Ўз навбатида, спортда камситишларга қарши кураш кутилмаган кўриниш олган. Мисол учун, АПЛда икки мавсум давомида тиззалаб туриш одат тусини олди - бу ортиқча дабдабага ўхшайди. Ушбу ташаббус қандайдир маъно касб этишдан кўра, оддий ҳолга айланиб қолди. Мазкур ҳолатда англиялик фанатлар тиззалаб туришни истамаганларни ҳоли жонига қўйишмаяпти - у русми, полякми, чехми ёки венгр, фарқи йўқ. Шунингдек, Месут Озилнинг Хитойдаги уйғурларга зулм қилинаётгани ҳақидаги гапларига «Арсенал»нинг салбий муносабати ғалати таассуротни келтириб чиқармоқда. Бу одам ажратишга ўхшайди.

Демак, мавзулар талқини тушунарсиз. Мисол учун, ўлдириш билан таҳдид қилиш ирқчилик кайфиятидаги хуружлардан яхшироқ эмас. Аммо биринчиси учун ҳеч ким жазоланмайди, камситишлар эса Кавани қолдирган беозор постда ҳам яққол кўзга ташланади. Умуман, испанчада «negrito» сўзи ҳақоратли ҳисобланмайди. Боз устига, у ишлатилган ҳолатда расизм асоратлари бўлиши мумкин эмасди.

Рақиблар аъзосини маймун дея ҳақоратлаган волейбол мураббий Андрей Воронковнинг ҳолига ҳеч ким ачинмади. У ҳовуридан тушмай, кечирим сўрашни истамагани сабабли Бутунроссия волейбол федерацияси томонидан икки йилга четлатилди. Ваҳоланки, бу ўринда ҳам жазо ўта жиддий кўринмоқда.

Шундай экан, қоидалар фақат ўйинлар билан чекланмаяпти. Шунчаки, регламентдан фарқли равишда, бу ерда расмий шикоят бўлмаганди. Майдонда уч эмас, беш нафар футболчи алмаштиришинг мумкинлиги аввалдан маълум - мазкур ҳолатда чалғимайсан. Оғиздан чиқаётган хунук сўзлар масаласи эса анча мураккаб. Ўтган асрда яшамаслик учун буни ҳис қилиш лозим.

Ў.УМАРОВ тайёрлади

 

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!