Қоронғи режим
Logo
Жасур Рафиқовнинг ўлимига қандай касаллик сабаб бўлгани ҳақида маълумот берилди

Жасур Рафиқовнинг ўлимига қандай касаллик сабаб бўлгани ҳақида маълумот берилди

14 ноябрь куни вафот этган собиқ «Уммон» гуруҳи хонандаси Жасур Рафиқов ҳаётининг сўнгги дамларида тўшакка михланиб қолган эди. Бу ҳақда хонанда яшаган маҳалла раиси «Миллий» телеканалининг «Миллар» кўрсатувига берган интервьюсида сўзлаб берди.

«Жасурнинг тўшакка михланиб қолганига бир йиллар бўлган эди. Эшитишимизча, 2-3 йил аввал томоғида саратон касаллиги аниқланган. Касаллик метастаза бериб, бошига ҳам зарар етказган. Раҳматли Жасурнинг онаси маҳаллада жуда фаол аёл, аммо ўғлининг касаллиги туфайли охирги бир йил ичида маҳаллага чиқа олмай қолганди. Жасурнинг соғлиғи тобора орқага кета бошлади. Шунинг учун онаси доимо унинг ёнида бўлди. Жасурнинг барча яқинларига таъзия билдирамиз», — дейди пойтахтдаги «Отчопар» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Улуғбек Аҳмедов.
 

Маълумот учун, «Уммон» гуруҳининг яна бир хонандаси Зоҳид Рисқиев 29 сентябрь куни автоҳалокатга учраб, комага тушган эди. У ҳалигача ўзига келгани йўқ.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!