Қоронғи режим
Logo
Ўзбекистондаги «Мурунтов» олтин кони 2021 йилда ҳам дунёдаги энг кўп тилло ишлаб чиқарган кон бўлди

Ўзбекистондаги «Мурунтов» олтин кони 2021 йилда ҳам дунёдаги энг кўп тилло ишлаб чиқарган кон бўлди

Канадада олтин олди-сотдиси билан шуғулланадиган энг йирик компаниялардан бири Kitco 2021 йилда ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги энг йирик олтин конлари рейтингини тузди. Унда биринчи ўринни Ўзбекистондаги «Мурунтов» олтин кони эгаллаган.  Қуйида компания томонидан тақдим этилган олтин ишлаб чиқариш бўйича топ-10 олтин конлари ҳақида сўз юритилади. Ишлаб чиқариш ҳажми унцияда кўрсатилган.

  1. Мурунтов, Ўзбекистон 2 млн унция (тахминан).

Ўзбекистонда жойлашган «Мурунтов» кон комплекси очиқ усулда кон ва йиғма ювиш операцияларини олиб боради. Кон 2021 йилда 2 млн унция( тахминан 56699,04625 кг) дан сал кўпроқ олтин қазиб олгани тахмин қилинмоқда. «Навоий» давлат компанияси томонидан бошқариладиган кон 3,3 км узунликда, энига 2,5 км ва 600 м чуқурликда жойлашган. Коннинг ресурс базаси 150 млн унцияга баҳоланишини ҳисобга олсак, «Мурунтов» яқин келажакда дунёдаги энг йирик олтин кони унвонини сақлаб қолади. «Мурунтов» олтин кони 2020 йилда ҳам худди шунча олтин ишлаб чиқариб, бу борада биринчи бўлган эди.

  1. Карлин, АҚШ 1,5 млн унция

2019 йил 1 июлда Barrick’s Goldstrike ва Нюмонтнинг Carlin компаниялари Невада олтин конлари акцияларига геалик қила бошлади ва у ерни «Карлин» деб номлади. Ушбу улкан интеграциялашган кон Элко шаҳрининг ғарбий қисмида Carlin Trend деб номланувчи геологик тизмаларда жойлашган. 56 кмга чўзилган Carlin Trend биринчи марта 1965 йилда Нюмонт геологлари Жон Ливeрмор ва Алан Куп томонидан кашф этилган.

  1. Грасберг, Индонезия 1,37 млн унция

Freeport-McMoRan компаниясининг Индонезиянинг Папуа провинциясидаги Грасберг мис-олтин кони 1936 йилда голланд геологи томонидан топилган. Уни Эрцберг ёки «рудали тоғ» деб аташади. 30 минг кишини иш билан таъминлайдиган кон Папуадаги энг баланд тоғ Пункак Жая яқинида денгиз сатҳидан 4 100 м баландликда жойлашган. Конда олтин ишлаб чиқариш 2001 йилда энг юқори чўққисига чиққан ва 3,5 млн унциядан ошган. 2021 йилда конда 1,37 млн унция олтин қазиб олинди. 

  1. Олимпиада, Россия. 1,11 млн унция;
  2. Кортез, АҚШ 0,82 млн унция;
  3. Пуэбло Виэжо, Доминикан Республикаси 0,81 млн унция;
  4. Кибали, Конго 0,81 млн унция;
  5. Канада Малартикаси, Канада 0,71 млн унция;
  6. Детоур Лейк, Канада 0,71 млн унция;
  7. Лоуло Гоункото, Мали 0,7 млн унция.

Аввалроқ Навоийда 2 та янги олтин кони очилиши ҳақида хабар берилган эди.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!