Қоронғи режим
Logo
Ноннинг қандай зарарлари бор?

Ноннинг қандай зарарлари бор?

Ҳар бир киши юқори навли ундан тайёрланган нон  истеъмолини камайтириши керак, чунки у қондаги глюкоза даражасини кўтариши мумкин, бу диабет ва семириб кетишга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда диетолог Марина Макиша «Nation News»га маълум қилди.

«Тўлиқ янчилмаган ундан тайёрланган нон эса саломатлик учун анча фойдали бўлиб, унинг таркибида кўпроқ фойдали тўқималар ва истеъмол толалари мавжуд. Бу турдаги нон кўпроқ фойдали хусусиятларга эга. Фақатгина истеъмолда маълум миқдорни эслаб қолиш муҳим. Бир вақтнинг ўзида 100 граммдан ортиқ нон истеъмол қилиш мумкин эмас. Бу танага ортиқчалик қилади», — дейди мутахассис.

Макиша нондан бутунлай воз кечиш ҳам тўғри танлов эмаслигини эслатиб ўтган. У фақат сифатли маҳсулотлардан фойдаланишни ва кунига истеъмол қилинган овқат миқдорини кузатишни маслаҳат берган.

«Аллергия билан боғлиқ касалликларга чалинганлар бу каби нонларни емаслиги керак. Агар кимдир нонни ёқтирмаса, унда овқат рационига уни киритиши шарт эмас»,—деди у.

Манба: xabar.uz

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!