Қоронғи режим
Logo
Орол фожиасини бартараф этиш масаласи Конституциявий даражада мустаҳкамланяпти

Орол фожиасини бартараф этиш масаласи Конституциявий даражада мустаҳкамланяпти

Атроф-муҳит ўзгараётганини барчамиз сезаяпмиз. Чанг бўронлари, об-ҳавонинг ҳаддан ташқари исиши, сув танқислиги бугунимиз ҳақиқатига айланиб бўлди. БМТ маълумотларига кўра, инсон саломатлигининг 20-40 фоизи атроф-муҳит ҳолатига боғлиқ.

Оролбўйи минтақасида бўлаётган экологик ҳолати ҳеч кимга сир эмас – ушбу глобал экологик муаммо 50 млн. нафарга яқин минтақа аҳолисининг ҳаёт тарзига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Бежизга Ўзбекистон Президенти БМТ минбарида сўзлаган нутқида Орол муаммосига алоҳида эътибор қаратмаган эди. Ўзбекистон ташаббуси билан Орол бўйича халқаро фонд ташкил этилган ҳамда БМТ резолюциялари ҳам қабул қилинган.

49-модда.

Давлат Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш, минтақани ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш юзасидан чоралар кўради.

Шу боис, Ўзбекистонда Орол муаммоси оқибатларини бартараф қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Орол денгизи тубининг 2,5 млн. гектарида янги «яшил макон» яратилмоқда. Шунингдек, Орол ва Оролбўйидаги мураккаб экологик вазият, аҳоли генофондини муҳофаза қилиш, саломатлигини яхшилаш ҳамда ушбу ҳудудда барқарор ривожланишни таъминлашга қаратилган кенг кўламли лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Бу ҳаракатлар Оролбўйи минтақаси масаласининг ўта жиддийлигини кўрсатади ва шу боис уни Конституцияда алоҳида белгилаб берилиши замон талабига айланди.

Оролбўйи масаласининг Конституция даражасига олиб чиқилгани, бу орқали қорақалпоқ халқини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, минтақанинг ривожланиши учун барча шароитлар яратилиши конституциявий кафолатланиши Оролбўйи минтақаси аҳолиси учун муносиб яшаш шароитлари яратилишини ва турмуш даражасини жиддий тарзда яхшиланишини таъминлайди, барча касб эгалари, биринчи навбатда ижтимоий соҳа вакиллари учун қўшимча имтиёзлар пакети қўлланилиши ҳамда тадбиркорлик тузилмалари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг атроф-муҳитни ҳимоя қилишга йўналтирилган турли лойиҳаларда фаол қатнашиш имкониятини беради.

Мазкур норма аҳолимиз ва келажак авлод учун қулай ва экологик тоза ҳудудни сақлаб қолиш, Оролбўйи минтақасида яшовчи аҳолининг ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, ишсизликни камайтириш, аҳоли яшаши ва ривожланиши учун қулай атроф-муҳитни таъминлашнинг конституциявий кафолатларини яратади.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!