Ортиқча ишлаш инсон соғлиғига қандай таъсир кўрсатади?
Иш ва шахсий ҳаёт, жумладан, дам олиш ўртасида мувозанат бўлиши керак. Австралиялик олимларнинг аниқлашича, ишдан ташқари вақтида иш билан шуғулланиш инсультга олиб келиши мумкин, деб хабар беради «Korrespondent.net». Меҳнат сменаси тугаганидан сўнг, бир нечта хатларга оддий жавоб ёзиш ҳам инсоннинг руҳий ва жисмоний соғлиғига салбий таъсир кўрсатади.
Ишдан ташқари вақтда профессионал мажбуриятларни бажариш қуйидаги касалликларни юзага келтиради:
- иш стресси;
- иш ва ҳаёт ўртасида мувозанатнинг бузилиши;
- уйқу ва соғлиқнинг бузилиши.
«Мунтазам равишда юқори ҳушёр ҳолатда бўлиш, уйда ишдан хабар кутиш — бу моддалар алмашинуви ва иммунитетга таъсир кўрсатади», — дейди экспертлар.
Бундан ташқари, бу каби ҳолатларда турли инфекцияларнинг ривожланиши, қон босимининг ортиши хавфи ошади ва депрессия юзага келади.
ЖССТ ва Халқаро меҳнат ташкилоти узоқ вақт ишлаш юрак касалликлари ва инсульт хавфини оширишга хизмат қилишини исботлаган.
«40 та университетнинг ишдан ташқари вақтда интернет орқали ҳамкасблари билан алоқада бўлган 2200 нафар ходимида юқори стресс даражаси аниқланган. Хусусан, респондентларнинг фоизини раҳбарлари бўлиб, улар иш билан боғлиқ матнлар, қўнғироқлар ва электрон почталарга ишдан кейин жавоб беришларини кутишган. 55 фоизи эса кечалари ҳамкасбларига хабар жўнатган. 30 фоизи дам олиш кунлари ҳамкасбларига ёзиб, шу куннинг ўзида жавоб кутган», — дея қўшимча қилади олимлар.
Шу орқали одамларда руҳий бузилиш ва ҳиссий чарчоқ юзага келган. Бундан ташқари, улар бош ва елкасидаги оғриқлардан шикоят қилган.
Теглар
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!