Қоронғи режим
Logo
Ўзбекистон этник қозоқларнинг кўчиб кетиши бўйича биринчи ўринда

Ўзбекистон этник қозоқларнинг кўчиб кетиши бўйича биринчи ўринда

5,6 минг нафардан зиёд этник қозоқ 2022 йил бошидан бери кандас (қондош, ватандош) мақомига эга бўлди, дея маълумот берди Қозоғистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги. 
1 июнга келиб, тарихий ватанига қайтган ва фуқаролик олган этник қозоқлар сони 5 679 нафарни ташкил этди. 1991 йилдан то ҳозиргача 1 млн 93,5 минг нафар этник қозоқ Қозоғистонга кўчиб ўтган.

Вазирлик йил бошидан бери Қозоғистонга келиб ўрнашган этник қозоқлар қайси мамлакатлардан эканини ҳам очиқлади:
  • Ўзбекистон — 68,7 фоиз (3 901 нафар)
  • Хитой — 10,4 фоиз
  • Туркманистон — 8,8 фоиз
  • Мўғулистон — 2,6 фоиз
  • Бошқалар — 9,5 фоиз.

Кўчиб келганларнинг 63,2 фоизи — меҳнат лаёқатига эгалар, 22,8 фоизи — вояга етмаганлар, 14 фоизи — пенсионерлар.

Қозоғистонга кўчиб келган қозоқларнинг таълим даражаси:

  • Олий маълумотлилар — 11,4 фоиз
  • Ўрта-махсус таълим — 40,3 фоиз
  • Умумий ўрта таълим — 46,6 фоиз
  • Таълим олмаганлар — 1,7 фоиз.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!