«Lamborghini нинг отаси» сотилмоқда — камида 3 млн доллар
АҚШдаги RM Sotheby’s аукционида 1971 йилда ишлаб чиқарилган Lamborghini Miura SV супекари сотувга қўйилди. Ноёб машина савдоси 3-3,5 миллион доллар фойда келтириши кутиляпти.
Lamborghini Miura — ушбу италян брендини дунёга танитган илк модел. Уни жаҳондаги биринчи суперкар ҳам дейишади — ёрқин ва бетакрор дизайн, ҳашаматли салонга эга.
1966–1971 йиллар давомида Lamborghini Miura машиналари 760 та атрофида ишлаб чиқарилган, ҳозир 1 миллион доллардан арзонга топилмайди. Юқорида сотувга қўйилган модел эса чандон қиммат, чунки атиги 150 дона ишлаб чиқарилган SV финал туркумига мансуб.
Lamborghini Miura SV суперкарига 4,0 литрли V12 мотори ўрнатилган (янгиланиб 385 от кучигача етказилган). Соатига 290 километр тезликда ҳаракатланиб, ўз даврининг энг тезюрар серияли ишлаб чиқарилувчи машинаси, дея эътироф этилган.
Булардан ташқари, Miura SV ҳозирги замонга мос технологиялар асосида ишланиб, бошқарилиши енгиллашди. Қолаверса, унда (ўтмишдошларидан фарқли равишда) кондиционер ҳам бор.
Суперкар икки марта реставрация қилинган, иқлим-назоратли гаражда сақланган. Турли ретро-шоуларда мукофотларни ютган. Ярим асрлик тарихи давомида атиги 40 000 километр йўл босган.
Манба: xabar.uz
Теглар
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!