Қозоғистонда «Ўзбек киноси кунлари» бўлиб ўтади
6-8 декабр кунлари Қозоғистонда «Ўзбек киноси кунлари» бўлиб ўтади. Унда таниқли киноижодкорлардан иборат ўзбек делегацияси ҳам иштирок этади.
Кинематография агентлиги томонидан суратга олинган ўзбек фильмлари Қозоғистон миллий телеканалларида намойиш этилади. Ўзбек телеканалларида эса қозоқ миллий фильмларининг намойишлари бўлиб ўтади. Эътиборлиси бундай лойиҳа илк бора ўтказилмоқда.
Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташрифи чоғида маданий ҳамкорлик алоқаларини янада тиклаш мақсадида ташкил этилмоқда. Тадбирнинг очилиш маросими 6 декабрь 17:00да Қуанишбаева номидаги қозоқ давлат академик мусиқа драма театрида бўлиб ўтади.
Тадбирнинг биринчи кунида Кинематография агентлиги ҳамда «Ватан» киностудияси томонидан суратга олинган режиссёр Ҳилол Насимовнинг «Мерос» фильми намойиш этилади. Қолган кунларда Жаҳонгир Қосимовнинг «Киномания» студияси томонидан суратга олинган «Ибрат» ва Рашид Маликовнинг «Тутқунлик» фильмларининг махсус намойиши бўлиб ўтади. Ўзбек делегациясининг Қозоғистонга ташрифи давомида Қозоғистон ахборот ва алоқа вазири ўртасида учрашув ташкил қилиниши режалаштирилган.
Ўзбек делегациясида Агентлик бош директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигида режиссёр Ҳилол Насимов, актёрлар Карим Мирҳодиев, Фотиҳ Насимов, актрисалар Гавҳар Зокирова, Айсанем Юсупова, эстрада хонандаси Райҳон Ғаниева ва бошқалар иштирок этишади.
Шунингдек, Қалибек Қуанишбаев номидаги миллий академик драма театрида ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари, киноижодкорлар билан маҳорат дарслари, анимацион ва ҳужжатли фильмлар намойиши ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз жорий йилда ўзбек ва қозоқ ижодкорлари ҳамкорликда «Мерос» бадиий фильми ва «Абай сўзи» ҳужжатли картиналарини суратга олишган эди. «Ўзбек киноси кунлари» доирасида ҳамкорликдаги янги фильмлар «Қўшнилар» ҳамда «Эшелонлар Шарққа кетади» кинолойиҳаларининг муҳокамаси бўлиб ўтади.
Алоҳида қайд этиш керакки, 6 декабрь куни соат 10:00да Қозоғистоннинг «Хабар» телеканали «Илҳақ» фильмини намойиш қилса, «Ел Арна» телеканалида «Алишер Навоий» ва «Илҳақ» фильмлари эфирга узатилади. Ўзбек телеканалларида эса «Небо моего детства», «Ореховое детство», «Каникулы оффлайн» ва «Жау журек мын бала» каби қозоқ миллий фильмларининг намойиши бўлиб ўтади.
Манба: xabar.uz
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!