Бир киши икки хил вакцинага эмланса бўладими?
Коронавирусга қарши эмланган шахсда бошқа вакцина олиш фикри пайдо бўлса, тўлиқ вакциналангандан 6 ой ўтгач уни амалга ошириш мумкин.
Бир неча хил вакциналар билан эмланиш ножўя таъсирларни келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳақда ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Эъзозбек Ризаев маълум қилди.
Мутахассис барча вакцинанинг ишлаш механизми ва вазифаси бир хил экани, вирусдан инсон ҳужайрасига ёпишиб оладиган оқсил ажратиб олиниб, бу намуна орқали инсон ҳужайраларида вирусга қарши антителаларни шакллантиришини айтиб ўтган.
«Вакцина қаерда ишлаб чиқарилган бўлмасин, унинг вазифаси организмда ана шу антитаначаларни пайдо қилишдир. Баъзилар «Биринчи босқичда ўзбек-хитой вакцинасини олгандим, иккинчи босқичда Moderna олсам бўладими», деган саволлар билан мурожаат қилмоқда. Агар ўзбек-хитой вакцинасида эмлаш амалга оширилган бўлса, бу 3 босқичда бўлади. Юртимизга келтирилган бошқа барча вакциналар 2 босқичда амалга оширилади. Бу вакциналар билан эмлашнинг ҳар бир босқичида алоҳида илмий текширувлар ўтказилган. Босқичлар кетма-кетлиги сақлансагина тўлиқ эмланиш амалга оширилган, деб хулоса қилинади.
Лекин бугун фанда бир вакцинани бошқаси билан қўшиб эмлаш нима оқибатга олиб келиши тўғрисида маълумот йўқ.
Шунинг учун ўзбошимчалик билан қарор қабул қилишга ҳаққимиз ҳам йўқ. Бир неча хил вакцина билан эмланиш натижасида ножўя таъсирлар кўриниши хавфи бор. Шу сабабли юртдошларимиздан ўз ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз», дейди у.
Мутахассиснинг таъкидлашича, кимдир бошқа вакцина билан эмланишни истаса, бир вакцинанинг тўлиқ дозаларини қабул қилганидан 6 ой ўтгач, бошқа истаган вакцина билан бир марта эмланиш орқали аввал шаклланган антителалар миқдорини сақлаб туриши мумкин.
Изоҳ / Жавоб
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
Хизмат кўрсатган артист Р...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Коронавирусдан даволанаёт...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
2020 йилда айрим мансабдо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- January 18, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
Архив
Тавсия этилган
-
Шомуродов бутун мавсум да...
- Хабар муаллифи Bahrom
- June 4, 2021
-
Абитуриентларга тўловлари...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 26, 2021
-
Ёш олима Зебуниссо Аҳмедо...
- Хабар муаллифи Bahrom
- May 28, 2021
Ахборот бюллетени
Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!