Қоронғи режим
Saturday, 11 January 2025
Logo
Диққат!!! Майонез ва маргаринни зайтун ёғига алмаштириш керак...

Диққат!!! Майонез ва маргаринни зайтун ёғига алмаштириш керак...

Кардиологларнинг фикрига кўра, умр давомийлигини узайтириш учун икки маҳсулот ўрнига зайтун ёғини истеъмол қилиш керак.
Умрни озиқ-овқат маҳсулотлари ёрдамида узайтириш мумкин. Бунинг учун майонез ва маргаринни зайтун ёғига алмаштириш керак холос. Бу ҳақида кардиологлар, Гарвард тиббиёт факультети вакиллари Америка кардиология коллежи журналига маълум қилди.
Юрак-қон томир касалликларининг келиб чиқишида озиқ-овқат маҳсулотларининг аҳамияти бўйича ўтказилган тадқиқотда 90 мингдан ортиқ кўнгиллилар иштирок этган.
Аниқланишича, 10 гр маргарин, майонез ёки сариёғни худди шу миқдордаги зайтун ёғига алмаштирилса, юрак-қон томир касалликларининг келиб чиқиш хавфи камаяди.
Гарвард олимларининг маълумот беришича, зайтун ёғини тез-тез истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликларидан келиб чиқадиган ўлим ҳолатларини 19%га камайтиради.
Шунингдек, зайтун ёғи саратон касаллиги келиб чиқиш хавфини 17%га камайтиради.

Теглар

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!