Қоронғи режим
Logo

Ўзбекистонда йил бошидан бери қанча автомобиль сотилгани маълум бўлди

Ўзбекистонда йил бошидан бери қанча автомобиль сотилгани маълум бўлди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон автомобиль бозоридаги вазиятни баҳолади. Бу ҳақда марказ матбуот хизмати маълум қилди.

Рўйхатга ва қайта рўйхатга олинган автомобиллар сони ўзгариши

Рўйхатга ва қайта рўйхатга олинган автомобиллар сони ўзгариши
Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Маълум бўлишича, сентябрь ойида сотилган автотранспорт воситаларининг умумий сони 122,8 мингтани ташкил этди, бу август ойига нисбатан 3 фоизга кўпдир.  
Йил бошидан буён 1,1 млн дона автомобиль сотилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баробар кўпдир.

Умуман олганда, 2022 йил 1 майдан бошлаб импорт қилинадиган автомобилларни олиб кириш учун божхона божлари пасайганига қарамай, йил бошидан бери уларни сотиш ҳажми 1,3 баравардан ошмади. Маҳаллий автомобилларни сотиш эса ушбу даврда 1,6 бараварга ошди.
***
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони:
— “Cobalt” - 69 816 дона
— “Lacetti-Gentra” - 64 074 дона
— “Damas” - 52 673 дона
— “Nexia T-250” - 17 735 дона
— “Spark” - 11 119 дона
— Махсус енгил автомобиллар - 14 389 дона
***
Айтганча, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон 25 та хорижий давлатлардан енгил автомобиллар импорт қилган.
✅ 9 ойда Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар:
🚙 Хитой – 8682 та
🚙 Корея – 7117 та
🚙 Қозоғистон – 4431 та
🚙 Россия – 1418 та
🚙 АҚШ – 359 та
🚙 БАА – 126 та
🚙 Япония – 110 та
🚙 Германия – 101 та

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!