Қоронғи режим
Logo
Damas ўрнини Volkswagen Caddy эгаллайди (фото)

Damas ўрнини Volkswagen Caddy эгаллайди (фото)

24 сентабрь кунидан бошлаб «Жиззах автомобил заводи» томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт муассасаларига Volkswagen Caddy русумидаги тез ёрдам автомобилларини етказиб бериш бошланди. Бу ҳақда «Xabar.uz» мухбири хабар бермоқда.

Ҳозирги вақтда Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам автомашиналарининг А тоифали тез тиббий ёрдам машиналари етказиб берила бошланган. Ушбу 1000та Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам автомашиналари «Дамас» русумидаги амалдаги муддати тугаган автомобиллар ўрнини эгалламоқда.

Фото: «Xabar.uz»

Мазкур тез тиббий ёрдам автомашиналари Ўзбекистоннинг барча вилоятларига, жумладан, Тошкент шаҳрига ҳам етказиб берилади.

Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам автомобиллари замонавий ускуналар билан жиҳозланган халқаро талабларга мувофиқ тарзда ишлаб чиқарилмоқда. Автомобил ички қисми бемор ва тиббий ходимларнинг қулай тарзда жойлаштириш имконини беради.

Фото: «Xabar.uz»

Ушбу тез тиббий ёрдам автомобиллари 12 йиллик кузов ва 2 йил давомида чекловсиз йўл босиш кафолатига эга бўлиб, республика бўйлаб расмий хизмат кўрсатиш марказлари ва диллерларнинг мавжудлиги, кафолат ва сотишдан кейинги хизмат кўрсатиш учун эҳтиёт қисмларнинг доимий мавжудлиги, хавфсизлик тизимларининг билан таъминланганлиги, давлат харидлари сайтларида рўйхатдан ўтиш ва сертификатлари мавжудлиги каби қулайликларга эга ҳисобланади.

Фото: «Xabar.uz»

Volkswagen Caddy тез ёрдам автомобиллари шаҳар транспортида юқори сифат ва яхши техник кўрсаткичлар билан ажралиб туради. Зарурат бўлганда, беморга ҳаракатни тўхтатмасдан тўғридан -тўғри машинада тиббий ёрдам кўрсатилиши мумкин. Шу сабабли аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш  самарадорлиги ва сифатини ошириш учун Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам автомобиллари танланган.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!