Қоронғи режим
Logo
3 ойда электромобиллар савдоси 2,2 мингтага етган

3 ойда электромобиллар савдоси 2,2 мингтага етган

Март ойида умумий автомобил бозорида фаолликнинг пасайиши қайд этилгани (0,1 фоиз ёки 115 донага камайган)га қарамай, электромобиллар бозоридаги фаоллик ой давомида сезиларли даражада ошди.

Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (CERR)нинг Ўзбекистон автомобил бозори таҳлилида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, бирламчи бозорда сотувлар 34 фоизга ошган бўлса, иккиламчи бозор 24 фоизга ўсишни кўрсатди.

Умуман олганда, 2023 йилнинг I чорагида йиллик ўсиш 2 бараварга кўпайган ҳолда 2,2 минг дона енгил электромобил сотилган.

Эслатиб ўтамиз, Статистика агентлиги Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-февраль ойларида 8 та хорижий давлатдан қиймати 26,8 млн AҚШ долларига тенг бўлган 786 дона электромобил импорт қилгани ҳақида маълумот берган эди.

Изоҳ / Жавоб

Архив

Илтимос, санани танланг!

Алоқада бўлинг

Ахборот бюллетени

Янги янгиланишларни олиш учун бизнинг почта рўйхатимизга обуна бўлинг!